-1.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 декабря, 2024

Сенат ялпи мажлиси биринчи иш куни якунланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -
Бугун иш бошлаган Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлиси биринчи иш куни якунланди.

Мажлисни бошқарган Сенат Раиси Т.Норбоева “Инсон қадри учун” тамойили бугун ҳар жабҳада ўзининг амалий ифодасини топаётгани, ҳудудларимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилаётганига эътибор қаратди.  

Сенат кенгаши Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларнинг амалга оширилишида парламентнинг амалий кўмагини таъминлаш юзасидан қарор қабул қилингани айтиб ўтилди. Шу мақсадда доимий асосда ишловчи ва тегишли ҳудудлардаги сенаторлар туман ва шаҳарларга бириктирилди.  

Мажлисда глобал муаммолардан бири бўлган сув масаласи танқидий кўриб чиқилди. Сенаторлар ўрганиб чиққан кўп қаватли уйлардаги лифтлар масаласи эътибор марказида бўлди. Соҳада аниқ бошқарув ва назоратнинг йўқлиги одамлар жабр чекишига, қурбон бўлишига олиб келаётгани кескин танқид қилинди. Бу муаммолар ечими кейинги ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган бўлди.  

Сенаторлар “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”, “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”,  “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунларни муҳокама қилди ва маъқуллади.  

Шу билан ялпи мажлиснинг биринчи иш куни якунланди.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×