- Advertisement -
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечқурун шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.