Европа Иттифоқи Нигер армияси давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни қўлга киритгач, бу билан хавфсизлик соҳасида барча ҳамкорликни тўхтатди.
Бу AҚШ исломий жангариларга қарши курашда Ғарбнинг асосий иттифоқчиси сифатида кўрилган президент Муҳаммад Базумни «қатъий қўллаб-қувватлашини» эълон қилганидан кўп ўтмай содир бўлди.
Жума куни президент қўриқлаш бўлинмаси раҳбари генерал Aбдураҳмон Тчиани ўзини Нигернинг янги раҳбари деб эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, ишончсизлик, иқтисодий муаммолар ва коррупция уни ҳокимиятни қўлга олишга олиб келган. Aммо ҳозир Ғарбда янги раҳбар қайси давлатлар билан ҳамфикр бўлади, деган хавотирлар бор.
Нигернинг қўшнилари Буркина-Фасо ва Мали иккаласи ҳам ўз тўнтаришларидан кейин Россия томон интилган.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича масъул Хосеп Боррелл AҚШ ва Франсияга қўшилиб, тўнтариш етакчиларини тан олишдан бош тортди ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва бюджет ёрдами номаълум муддатга тўхтатилганини айтди.