- Advertisement -
2023-йил январ-июн ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 70 814 та юридик шахс томонидан 19,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 9 трлн сўм 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Уларнинг товар айланмаси 73,8 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 1 трлн сўмни ташкил этган.
Энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона томонидан қўлланилган солиқ имтиёзлари ҳамда тўланган солиқлар батафсил инфографикада.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС — 3 трлн сўм;
- аксиз солиғи — 1,7 трлн сўм;
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 1 трлн сўм;
- фойда солиғи — 783,7 млрд сўм;
- ЖШОДС — 486,9 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ — 442,2 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи — 381 млрд сўм;
- ер солиғи — 179,3 млрд сўм;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — 47,3 млрд сўм;
- бошқа солиқлар — 911,5 млрд сўм.