Расмий Twitter аккаунти аватарини аввалроқ қора фонда кўк қушдан оқ Х га ўзгартирган, Илон Маск эса ўз саҳифасида компания штаб-квартирасининг янги логотип проекцияси билан суратини жойлаштирган.
Якшанба куни Маск x.com домени фойдаланувчиларни автоматик равишда Twitterга йўналтиришини эълон қилди. 1 июнь куни тадбиркор Twitter номини Х деб ўзгартириш режалари ҳақида гапирган эди. 22 июнь куни компания логотипида қуш ўрнига Х ҳарфи пайдо бўлишини маълум қилди.
2022 йил 27 октябрда Маск Twitterни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик шартномани имзолаган эди. Шундан сўнг дарҳол компания раҳбариятининг бир қатор аъзоларини ишдан бўшатган. Маълум қилинишича, Маск директорлар кенгашини ҳам тарқатиб юбориб, компаниянинг ягона раҳбари бўлди.