Форбес маълумотларига кўра, ўзбек сўми дунёдаги еттинчи энг заиф валюта ҳисобланади. Нашрнинг келтиришича, 1 сўм 0,000087 долларни (ёки 1 доллар 11 516 Ўзбекистон сўмига тенг) сотиб олгани билан дунёдаги еттинчи энг заиф валюта бўлиб турибди.
Хусусан, рейтингнинг Ўзбекистонга оид қисмида келтирилишича, мамлакат иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда, аммо паст иқтисодий ўсиш, юқори инфляция, ишсизлик ва коррупция билан курашишда давом этмоқда.
Форбес маълумотларига кўра, Эрон риали дунёдаги энг заиф валюта деб топилган.
Энг заиф валюталар ўнлиги
1. Эрон Риали (1 доллар — 42 273 Эрон риали)
2. Ветнам донги (1 доллар — 23 711 Ветнам донги)
3. Лаос кипи (1 доллар — 19 072 Лаос кипи)
4. Серра-Леоне леонеси (1 доллар — 17 665 леоне)
5. Индонезия рупияси (1 доллар — 14,993 рупия)
6. Ливан фунти (1 доллар — 14,986 фунт)
7. Ўзбек сўми (1 доллар — 11 608,3 сўм)
8. Гвинея франки (1 доллар — 8,583 франк)
9. Парагвай гуарани (1 доллар — 7249 гуаран)
10. Уганда шиллинги (1 доллар — 3669 шиллинг)