“World’s Universities with Real Impact” халқаро рейтингининг ТОП-100 рўйхати эълон қилинди. Бу рўйхатдан Тошкент давлат юридик университети ҳам жой эгаллади.
Рейтинг натижаларига кўра, Тошкент давлат юридик университети талабаларнинг ҳаракатчанлиги ва очиқлиги йўналиши бўйича 51-ўринни, глобал умумий рейтингда эса 101 — ўринни эгаллади.
“World’s Universities with Real Impact” халқаро рейтинги Америка, Осиё, Европа ва Африка давлатларининг энг нуфузли университетлари томонидан ташкил этилган глобал рейтинг ҳисобланади.
Мазкур рейтинг университетларни бешта йўналиш– саноат дастурлари, янги стартап дастурлари ва тадбиркорлик, ахлоқий қадриятлар, талабаларнинг ҳаракатчанлиги ва фаоллиги, инқирозни бошқариш, тўртинчи саноат инқилоби бўйича энг яхши инновацион лойиҳалар орқали баҳолайди. 2023 йилда рейтингда 800 дан ортиқ инновацион лойиҳа кўриб чиқилди.
Маълумот учун, “World’s Universities with Real Impact”нинг 2023 йилги рейтингида энг юқори поғоналарни Минерва университети (АҚШ), Аризона давлат университети (АҚШ), Массачусетс технология институти (АҚШ) ва Станфорд университети (АҚШ) эгаллаган.