12.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Туркия бўйлаб велосипедда саёҳат қилишингиз учун манзарали манзиллар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Велосипед ҳайдаш тажрибасини янги босқичга кўтариб улгурган «бике-паскинг» анъанаси, саргузашт излаётган саёҳатчиларнинг ўзига хос таътил машғулотларидан биридир.

Ушбу турдаги тадқиқотда сиз велосипедда узоқ масофаларга саёҳат қилишда зарур бўлган барча керакли анжомлар ва егуликларни олиб саёҳатга йўл оласиз. Табиатда эркин саёҳат қилиш, табиий боғлари, қадимий шаҳарлари, гавжум бозорлари, тарихий қишлоқлари ва шаҳарлари билан Туркиянинг турли нуқталарига велосипедда саёҳат қилиш имкониятлари билан саргузашт севувчиларни ўзига чорлайди. Бундан ташқари, Туркияда турли миқёсдаги меҳмонхоналар ва ётоқхоналар, миллий ва халқаро эко-ёрлиқларга эга кемпинг ва глампинг зоналари мавжуд. Шунингдек, шаҳар вело-паскинг тажрибаси сифатини ошириш учун кўплаб имкониятларни тақдим этади; бунда сизга хавфсиз тўхташ жойи, велосипедни тозалаш ва велосипедли сайёҳлар учун мўлжалланган меҳмонхоналарда таъмирлаш каби хизматлар тақдим этилади. Келинг, Туркиянинг энг чиройли вело-паскинг саёҳати учун махсус йўлларини биргаликда кўриб чиқайлик…

Босфордан Гелиболугача: Истанбул-Чаноққалъа йўналиши

Истанбулдан Чаноққалъага чўзилган бу йўналишни, асосан, узоқ масофага ҳаракатланадиган велосипедчилар афзал кўради. Тарихий ярим орол Султонаҳметдан бошланган маршрут, ҳайратланарли манзаралардан сўнг Чаталжагача чўзилади. Черкезкўй орқали Текирдағ вилоятига ташриф буюриб, мафтункор Киркларелидаги шаҳар — Лулебургазга боришингиз мумкин. Лулебургазда жойлашган “Лулебургаз Старс Сйслинг Асадемй” бутун дунё бўйлаб велосипедчиларга бепул турар жой ва техник хизмат кўрсатишни таклиф этади. Маршрут давомида Гелиболу пештахтасини кўрганингизда, Чаноққалъа чегараларига кириб, маршрутнинг охирги нуқтасига етиб борасиз. Гелиболу ярим ороли Биринчи жаҳон уруши даврида Чаноққалъа жангига гувоҳ бўлгани учун Туркия ва жаҳон тарихида муҳим аҳамиятга эга. Мазкур йўналиш котлети (кўфте) билан машҳур бўлган яна бир манзил Эжеабат орқали тугайди.

Мовий ва яшилнинг туташган нуқтаси: Гўкова йўналиши

Туркиянинг жанубига қараб йўл олганингизда, Бодрум ярим ороли ва Датча ярим ороли ўртасида жойлашган ажойиб Гўкова йўлини кашф қилишингиз мумкин. Тахминан, 260 км узунликдаги Бодрум-Акяка-Датча қирғоғида жойлашган маршрут ўзининг ажойиб табиати, қарағай ўрмонлари орқали ўтган гўзал манзаралари, кичик портлари, тиниқ сувлари ва қадимий харобалар билан Туркиянинг энг таъсирли йўналишларидан биридир. Бодрумдан Датчагача бўлган йўлда сизни Мази, Алатепе, Каражасоғут, Баликасиран каби турли тепаликлар кутмоқда. Гўкова йўлида саёҳатингиз давомида сиз чексиз мовий денгизда сузишингиз, кайцерфинг, каноэда ва елканли қайиқда сузиш каби сув спортларидан бахраманд бўлишингиз ёки Эгей ва Ўрта Ер денгизи ошхоналари ва денгиз маҳсулотларининг маҳаллий лаззатларини татиб кўришингиз мумкин.

Марказий Онадўли қаърида: Фригия йўли

Фригияликлар изидан борган Фриг йўли, Анқара, Афёнкараҳисар, Эскишеҳир ва Кутаҳя вилоятлари орасидан сизни чорлайди. Йўналиш Эскишеҳирдаги Фригияликларнинг энг муҳим аҳоли пунктларидан бири бўлган Язиликаядан бошланади. Эскишеҳирда 2012 йилдан бери ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатида бўлган Ўдунпазари туманига ташриф буюришингиз мумкин. 500 км дан ортиқ бўлган Фригия йўли йўналиши Анқара (Гордион), Афёнкараҳисар (Сейдилер), Аязини қишлоғи ва Кутаҳя (Ениже) шаҳарларидаги Фригия водийлари бўйлаб давом этади.

Тарихни ўрганиш: Хет йўли

           Тарихни севувчи велосипедчилар учун яна бир қизиқарли маршрут — Хитит йўли. Эски карвон йўллари бўйлаб давом этувчи йўлнинг асосий маркази Туркиянинг ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатидаги 236 километрлик майдонни эгаллаган Ҳаттушадир. Хет йўлида велосипед миниш, шунингдек, ўтмиш ва бугунги кун орасида мислсиз маданий ва тарихий саёҳат қилиш имкониятини беради. Бу маршрут билан Онадўлида ўз даврининг «қудрати» ҳисобланган Хет цивилизациясининг маданий меросини кашф этишингиз, Язиликая ва Аласаҳўюк каби ноёб асарларини учратишингиз мумкин. Маршрутлар ҳақида батафсил маълумот учун: Komoot

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» пайдо бўлади

Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" лойиҳалари ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги...

Больше похожих статей

×