16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги имконияти чекланган шахслар орасидан вакант лавозимларига очиқ танлов эълон қилади.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги давлат хизматчилари учун бўш иш ўринлари ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz платформаси орқали Агентликнинг марказий аппаратидаги бўш иш ўринлари учун танловнинг 1-босқичини эълон қилади.   

Биз тенглик тарафдоримиз ва ҳар ким ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши мумкин бўлган инклюзив иш муҳитини яратишга интиламиз. Шу муносабат билан, биз ногиронлиги бўлган шахсларни ушбу бўш иш ўринларига ариза беришга таклиф қиламиз. Бизнинг жамоамизга қўшилинг ва сиз билан биргаликда дунёни ўзгартира оламиз!

Номзодларга алоҳида талаблар:  

Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан расмийлаштирилган ногиронлик тўгʼрисидаги маълумотноманинг касб ва меҳнат тавсиялари ёзиладиган қисмида кўрсатилган тавсия асосида танловда иштирок этади.

Вакант лавозимлар билан танишиш:   

▫️ Вояга етмаганлар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бош мутахассиси   

▫️ Ижтимоий тўловлар бошқармаси етакчи мутахассиси

▫️ Катта ёшдагилар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси

▫️ Инсон ресурсларини ривожлантириш ва ижтимоий иш методологияси бошқармаси бош мутахассиси

▫️ Молия таҳлил ва режалаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси    

▫️ Харидлар бошқармаси етакчи мутахассиси  

▫️ Рақамли технологияларни жорий этиш бошқармаси етакчи мутахассиси

Номзодларнинг вакант лавозим учун белгиланган малака талабларига мослигини ўрганиб чиқиш натижалари номзоднинг vacancy.argos.uz порталдаги шахсий кабинетларига хабар берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×