«Ўзтемирйўлйўловчи» Тошкентдан учта йўналиш бўйича қўшимча қатновлар қўйилишини маълум қилди. 10 июл куни 780/779-сонли Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча 1 та рейс ҳаракати қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.
780-сонли Тошкент-Қарши йўналиши
- Тошкент 07:00 — Қарши 10:21;
779-сонли Қарши-Тошкент йўналиши
- Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.
7 июл кунидан 10 июл кунигача 767/768-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
767-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши
- Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19;
768-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши
- Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.
Шунингдек, Тошкент-Хива-Тошкент йўналишида қўшимча 2 рейсга қатновлар йўлга қўйилиб, қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.
7, 9 июл кунлари 156-сонли Тошкент-Хива йўналиши:
- Тошкент 16:28 — Хива 7:10;
8, 10 июл кунлари 155-сонли Хива-Тошкент йўналиши:
- Хива 8:28 — Тошкент 00:30.
«Ўзтемирйўлйўловчи» қатновлар ҳақида батафсил маълумотларни Тошкентдаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкинлигини маълум қилган. Поездларга чипталарни темир йўл чиптахоналари ҳамда ҳавола орқали онлайн олиш мумкин бўлади.