Ўзбекистонда педагоглар кўпроқ дам олиш имконига эга бўлди. Бу ҳақда “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда келтирилган.
Ҳужжат билан мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари, спорт, профессионал таълим муассасалари ҳамда олийгоҳларнинг педагог ходимлари учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари белгиланмоқда.
Умумтаълим мактаб муассасалари ўқитувчилари учун узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги 56 календарь кунни ташкил этади. Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.