39.2 C
Узбекистан
Пятница, 4 июля, 2025

Фаластин маъмурияти Исроил билан барча алоқаларни узди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Фаластин маъмурияти Исроилнинг босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрига уюштирган ҳужумига жавобан Тел-Авив билан барча алоқаларни узишга қарор қилди.

Фаластин Президентлиги воизи Набил Абу Рудейна, Рамаллаҳда Президент Маҳмуд Аббос бошчилигида ўтказилган фавқулодда бошқарув йиғилиши ортидан ёзма баёнот берди. “Фаластин маъмурияти Женинга қилинган ҳужумга жавобан Исроил томони билан барча алоқа ва музокараларни тўхтатишга қарор қилди ва хавфсизликни мувофиқлаштиришни тўхтатмоқда”, — деди у.

Баёнотда, шунингдек, Иорданиянинг Ақаба ва Мисрнинг Шарм ал-Шайх шаҳарларида бўлиб ўтган учрашувларда Исроил билан эришилган сўнгги келишувлар “энди ҳақиқий эмаслиги” қайд этилган. Бугун эрталаб Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрига Исроил ҳаво ҳужуми ва рейдида 9 киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ фаластинлик яраланди. Улардан 10 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×