15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Йил бошидан буён Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига қанча чет эллик бемор мурожаат қилгани айтилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Юртимиздаги республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан 2023 йилнинг январь – май ойларида 503 минг кишига амбулатор, 73 минг нафар инсонга стационар шароитда тиббий хизмат кўрсатилди.

Шундан 28 минг нафари имтиёзли тоифага кирувчи беморлар бўлиб, уларни даволашга Давлат тиббий суғурта жамғармасидан 150 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига 14 минг нафар хорижий давлатлар фуқаролари мурожаат қилган бўлиб, 2 минг нафарида юқори технологик амалиётлар бажарилди.

Шунингдек, январь-май ойларида мамлакатимиз бўйлаб 103 минг нафар аҳолида ўтказилган тиббий кўрикларда 63 минг бемор аниқланиб, уларнинг 1,5 минг нафарида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 43 фоизга кўп.

Бу вақт мобайнида 644 нафар мутахассис ўз иш жойида, 200 нафари марказларда, 154 нафари хорижда қайта тайёрланди. Марказлар амалиётига 106 турдаги, вилоят даражасида 202 турдаги, туман даражасида 85 турдаги янги жарроҳлик ва диагностика усуллари татбиқ қилинди.

Мисол учун, хирургия, кардиология, кўз микрохирургияси, эндокринология, онкология марказларида 60 турга яқин, қолган барча марказлар томонидан эса камида 4 турдаги юқори технологияли янги диагностика ва даволаш услублари амалиётга татбиқ этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×