Бугун 2 июл куни Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида ҳамда Тошкент туманининг баъзи ҳудудларида электр энергияси соат 00:00 дан 07:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиши хабар қилди.
Тошкент шаҳар электр тармоқларига қарашли 110 кВ қувватга эга бўлган электр узатиш кабел тармоғининг 110 кВли Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги 36-сонли таянчда таъмирлаш (изолятор алмаштириш) ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида:
ОЛМАЗОР туманининг — «Иброҳим ота» МФЙ, «Чуқурсой» МФЙ, «Аҳил» МФЙ, «Мояриқ» МФЙларида аҳоли хонадонлари ва Жоме мавзесининг тадбиркорлик субъектлари;
ЮНУСОБОД туманининг — «Ҳасанбой» МФЙ, «Катта Ҳасанбой» МФЙ, «Шарқ ҳақиқати» МФЙ, «Туркистон» МФЙ, «Йўлариқ» МФЙ, «Акбаробод» МФЙ, «Тикланиш» МФЙ, «Астробод» МФЙ, «Ҳамкоробод» МФЙ, «Исломобод» МФЙ, «Собиробод» МФЙ, «Нурмакон» МФЙ, «Мингчинор» МФЙларининг қисман кўчалари ва Иссиқлик маркази;
Тошкент туманининг – “Саноат”, “Айриота”, “Ғишткоъприк”, “Ибрат”, “Сабзавот”, “Тутзор”, “Иқбол”, “Дархон”, “Парвоз”, “Гулистон”, “Боғбон”, “Ойдин ҳаёт”, “Қурувчи”, “Қашқарлик”, “Мустақиллик”, “Сергали”, “Сарке”, “Авлиё ота”, “Ҳасанбой”, “Юқори Ҳасанбой”, “Раҳбаробод”, “Баҳор”, “Кенсой”, “Кўктерак”, “Навоий”, “Чувалачи”, “Масалбой”, “Кўктерак”, “Гулистон”, “Келес” МФЙларининг айрим mahallalarida электр таъминотида узилишлар кузатилади.