13.7 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Тиббий кўриклар натижасида касалликлар аниқланган аҳолининг қанчаси соғломлаштирилди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Хасталикни даволашдан кўра унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун Ўзбекистон тиббиётидаги энг устувор вазифага айланган. Хусусан, шу йил январь-май ойларида юртимиз бўйича:

18-40 ёшдаги 3,2 млн. нафар аҳоли профилактик тиббий кўрикдан ўтказилиб, касалликлари мавжуд беморлардан 243 минг нафари амбулатор ҳамда 28 минг нафари стационар шароитда соғломлаштирилди.

40 ва ундан катта ёшдаги 2,7 млн. фуқаро манзилли скрининг билан қамраб олинди. Улардан 52 минг нафарида ҳаётида илк бор юрак қон-томир, 10 минг нафарида қандли диабет касалликлари аниқланди.

Мактабгача таълим ташкилотларидаги жами 2 млн. 31 минг нафар тарбияланувчидан 592 минг нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, турли хасталиклар аниқланган 113 минг нафарини соғломлаштириш чоралари кўрилди.

7,9 млн. нафар мактаб ўқувчисидан 3,2 млн. нафари тиббий текширувлардан ўтгач, уларнинг 932 минг нафарига турли касалликлар ташхиси қўйилиб, 774 минг нафари саломатлигини тиклаш имкониятидан фойдаланди.

Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида 990,4 минг нафар хотин-қиз скрининг текширувидан ўтказилди. Касаллик аниқланган 2 427 нафар аёлдан 2 369 нафари  соғломлаштирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×