Уч миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерлари қурғоқчиликдан зарар кўрди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси сув хўжалиги вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда «Синьхуа» ахборот агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, қурғоқчилик Хитойда уч миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерларига таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, қурғоқчилик туфайли 200 мингга яқин аҳоли ва 760 минг бош қорамол ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларга дуч келяпти.
Қурғоқчиликдан, асосан, мамлакатнинг шимолий, шимоли-шарқий ҳудудлари – Хэбэй, Ляонин провинциялари ва Ички Мўғулистон автоном райони зарар кўрди.
Ўтган ҳафта Хитой шимолида жазирама кузатилди ва об-ҳаво бўйича қизил максимал огоҳлантириш эълон қилинди.