Ўз -ўзига ташхис қўйиш ва ўз-ўзини даволаш учун билиб-билмай турли дори-дармонларни қабул қилиш жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин:
— дори воситаларининг мос келмаслиги. Баъзи дорилар бошқа дорини «қўғирчоқ» га айлантириши мумкин ва энг ёмон ҳолатда танага зарар етказиши мумкин;
— аллергик реакциянинг юқори хавфи. Aгар сиз илгари бу препарат билан таниш бўлмаган бўлсангиз ва уни шифокор билан маслаҳатлашмасдан қабул қилишга қарор қилсангиз, юзага келиши мумкин бўлган ён таъсирларни ҳисобга олишингиз керак;
— самарасизлик. Ўз-ўзини даволаниш пайтида нотўғри ташхис қўйиш билан препарат керакли терапевтик таъсирга эга бўлмаслиги мумкин;
— бактериялар ва микроорганизмларнинг дори воситаларига чидамлилигини ривожлантириши мумкин.
Эслатма: мутлақо зарарсиз дорилар йўқ. Шунинг учун, дори воситаларини истеъмол қилишдан олдин, доимо мутахассис билан маслаҳатлашинг.