Жазирамада кондиционердан мунтазам фойдаланиш қандай касалликларни келтириб чиқаради?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Ёзнинг жазирама кунлари барчамиз салқин ва баҳаво жой излаймиз.  Табиийки, бундай пайтда кондиционер ҳақиқий халоскорга айланади. ССВ Матбуот хизмати ундан мунтазам ва нотўғри фойдаланиш турли касалликларни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

— Иссиқ кунларда кондиционернинг салқин ҳаво оқими, айниқса, гўдаклар ва ёши катта кишиларга ижобий таъсир этади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова. — Сабаби уларда танани совитиш тизими мукаммал бўлмайди. Бироқ бу қурилма тагида узоқ вақт ўтириш ҳар қандай инсон саломатлигида салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Энг аввало, кондиционердан мунтазам фойдаланиш туфайли хонада намлик йўқолиб, ёпиқ дераза ва эшиклар шароитида ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бу эса вақт ўтиши билан терининг қуруқлашиб, юзда ажинлар пайдо қилади. Қолаверса, терининг доимий қуруқлиги унинг ташқи қатламига салбий таъсир этиб, қичишиш юзага келади.

Шунингдек, салқин хонадан иссиқ жойга чиқиш, яъни икки хил экстремал ҳарорат танада стресс реакцияларни келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида юрак-қон томир тизими касалликларини қўзғаши мумкин.  

Қолаверса, қон босими одатда иссиқдан кўра, совуқ ҳавода юқори бўлади. Чунки, салқин ҳарорат қон томирларининг сиқилиши ва спазмларга олиб келади. Шундай экан кондиционер тагида узоқ вақт ўтириш систолик ва диастолик қон босимини кўтаради. Шу боисдан хона ҳарорати ташқи ҳаводан кескин фарқ қилмаслиги, яъни 5-7 даража паст бўлиши мақсадга мувофиқ.

Кондиционернинг яна бир салбий томони, у тана ҳароратини тушириб юборади. Оқибатда бронхит, томоқ, бел ва бўйин оғриқлари юзага келади. Айниқса, қурилманинг совуқ ҳавоси инсонга тўғри йўналтирилса, нафас йўллари ва мушаклар шамоллаши, ҳатто, зотилжам келиб чиқиши мумкин.

Шу боис ундан фойдаланганда энг паст ҳароратга қўймаслик (хонадон ва офисларда ўрнатиладиган кондиционерларда +18 ва +20 даража оралиғидаги ҳарорат энг қулай ҳисобланади) ва салқин ҳаво оқимининг хона бўйлаб бир текис тарқалишига эътибор қаратиш зарур.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда автомобил савдоси жадаллашди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлармарказининг март ойи таҳлилига кўра, енгилавтомобиллар сегментида фаоллик ошган. Тошкент, 21 март 2026 й. Март ойиякунларига кўра, бирламчи ва иккиламчибозорларда жами 78 мингдан ортиқ енгилавтомобил сотилган. Бу ўтган ойга нисбатан 19 фоизга кўп. Йиллик ҳисобда эса савдо ҳажми 20,6 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида Ҳудудлар кесимида қаралганда, республика ҳудудларининг аксариятида фаоллик ошган. Фақатучта ҳудудда - Жиззах, Андижон ва Самарқандвилоятларида пасайиш кузатилган. Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида қайдэтилган бўлиб, бу ерда савдо ҳажми 51,4 фоизгаошган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқориўсиш кузатилиб, 46 фоизни ташкил этган. Сирдарёва Навоий вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайдэтилган, уларда савдо ҳажми мос равишда 34,5 фоиз ва 27,5 фоизга ошган. Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобилбозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.  Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида янги енгил автомобиллар савдосиқарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойганисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йилликҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгилавтомобиллар сегментида савдо ҳажми 25 мингтагаетган. Бу бир ойда 3,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,5 фоизга ўсган. Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларсегментида эса ўсиш янада жадал бўлган. Март ойиякунларига кўра, савдо ҳажми ўтган ойга нисбатанқарийб 2 бараварга ошиб, 5,7 мингтага яқинниташкил этган. Йиллик ҳисобда ҳам бу сегментдафаоллик 2 баравардан ортиққа ўсган. Иккиламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида иккиламчи бозордаги енгилавтомобиллар савдоси 47,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 фоизга ошган. Йилликҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил этган. Электромобиллар бозоридаги ҳолат Март ойида бирламчи ва иккиламчи бозорлардаэлектромобиллар савдоси 5,5 мингтани ташкилэтиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизгаошган. Республика бўйича 8 та ҳудудда ўсишкузатилган бўлса, 4 та вилоятда пасайиш қайдэтилган. Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилиб, бу ерда савдо 5 бараварга ошган. Шунингдек, Навоий вилоятида 3,6 баравар, Жиззах вилоятида2,9 баравар ва Фарғона вилоятида 2,2 баравар ўсишқайд этилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Больше похожих статей