“Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириб, “корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизимини фаол қўллаб-қувватлаймиз.
Келгуси етти йилда амалий тадқиқотларга давлат томонидан 4 триллион сўм, тармоқлар ва хусусий сектор томонидан ҳам яна шунча маблағ йўналтирилади. Шунингдек, Инновация жамғармасига 5 триллион сўм ажратилиб, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Тил ва адабиёт, тарих, археология, маданият каби йўналишлар бўйича алоҳида илмий-тадқиқот дастурларини қабул қиламиз. Ушбу мақсадларга келгуси етти йилда 2 триллион сўм ажратилади.
Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи 2 баробар оширилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.