Кальций инсон организми учун муҳим элемент бўлиб, у асаб томирларида импульс ўтказувчанлигини, мушаклар қисқаришини бошқаришда иштирок этади.
Кальций етишмаслиги танада бошқа метаболик жараёнларни ҳам издан чиқариши мумкин, дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова.
Унинг етишмаслиги суяклар, тишлар, соч ва тирноқлар ҳолатига салбий таъсир этади. Юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланади, иммунитет заифлашади.
Иккиламчи таъсири:
— асабийлик ва фикр тарқоқлиги;
— кўп терлаш;
— танада тез-тез титроқ;
— тез чарчаш;
— мушаклар тортишиши;
— қабзият;
— тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиши;
— юрак уришининг бузилиши;
— тез-тез ва кучли бош айланиши;
— мушак, бўғим ва суякларда оғриқлар кузатилади.
Маълумоларга кўра, сўнгги вақтларда дунёда коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб соғайган аксарият беморларда таянч-ҳаракат тизими хасталиклари кўп учраяпти. Бунга эса айнан кальций етишмаслиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Сут, сут маҳсулотлари, пишлоқ, ёнғоқ ва қуруқ мевалар, балиқ консервалари, дуккакли маҳсулотлар (мош, ловия, ясмиқ, нўхат) таркибида кальций моддаси кўп.