- Advertisement -
2023 йил 1 июндан янги туғилган чақалоқларга туғруқхонанинг ўзидаёқ туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ўрнига QR-кодли сертификатлар берилади.
Ушбу маълумотнома:
— гербли гувоҳномага тенглаштирилади;
— давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.
Агар гувоҳноманинг ўзи керак бўлиб қолса, фуқаролар исталган вақтда мурожаат қилишса, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.
ЎзАнинг шу каби қисқа видеоларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.
Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги