6.8 C
Узбекистан
Пятница, 13 февраля, 2026

Тошкент вилоятидаги мактабда виртуал лаборатория ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Қорахитой» маҳалласидаги 12-умумтаълим мактабнинг кимёғ-лаборатория хонасига «Интерактив таълим VR» дастури жорий қилинди. Бу ҳақда халқ сўзи хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан бирга биринчи дарслик синовдан ўтказилди. Кейин лойиҳанинг моҳияти, афзалликлари ўқувчиларга тушунтирилди. Эндиликда кимё фанидан лаборатория ишларида ўқувчилар кимёвий моддалар билан тўғридан-тўғри ишлаши шарт эмас. Ҳаммаси виртуал шаклда олиб борилади, яъни мутлақо хавфсиз.

Шунингдек, ушбу дастур Тошкент вилоятида биринчилардан бўлиб мазкур мактабда ўрнатилган.

Маълумот учун, ўтган йили «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсумида 12-умумтаълим мактаби жамоаси мактабни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш лойиҳасини порталга жойлаштириб, овоз йиғиш натижаларига кўра ғолиб деб топилганди. Бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан мазкур лойиҳа учун жами 1,2 млрд сўм маблағ ажратилиб, ушбу маблағга турли инновацион технологиялар олиб келинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Оилавий бизнесни йўлга қўйганлар сони 5,5 мингдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда 5 575 та оилавий тадбиркор фаолият юритаётгани маълум...

Больше похожих статей

×