16.1 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Қозоғистон билан тиббиёт соҳасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда дунёнинг 194 мамлакати соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, етакчи халқаро ташкилотлар, йирик корпорациялар ва халқаро жамғармаларнинг вакиллари Швейцариянинг Женева шаҳрида жам бўлган. Бу ерда ўтказилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида сайёрамиз аҳолиси саломатлигини таъминлаш билан боғлиқ қатор глобал масалалар муҳокама этилмоқда.

Ушбу тадбирдаги иштироки доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Гиният билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда қайд этилганидек, кейинги йилларда тиббиёт соҳаси бўйича икки томонлама ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланмоқда. Хусусан, 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили, 2019 йил эса Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши бу борадаги дўстона муносабатларга янги суръат, сифат ва мазмун бағишлади.

Жумладан, шу муносабат билан 2019 йилда мамлакатимизда ўтказилган Қозоғистон тиббиёти кунлари соҳадаги манфаатли алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун асос бўлди.

Айни пайтда томонлар тиббиёт тизимини рақамлаштириш, тиббий суғурта тизимини жорий қилиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, фармацевтика тармоғини ривожлантириш каби қатор йўналишларда яқиндан ҳамкорлик келиб келмоқда.

Бундан ташқари, ҳар йили икки давлат тиббиёт соҳасидаги олий ўқув юртлари шифокорлари ва талабалари учун бир қатор дастурлар амалга ошириб келиняпти. Тажриба алмашинувлари, маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

Бу галги мулоқотда асосий эътибор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, жумладан, унинг Европа минтақавий бюроси доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларига қаратилди.

Таъкидланганидек, ташкилот ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2022-2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” минтақамизда соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган.

Хусусан, мазкур ҳужжат Марказий Осиёда иқлим инқирози, CОVID-19 пандемияси асоратлари ҳамда соғлиқни тизими билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, оналар ва болалар саломатлиги кўрсаткичларини янада яхшилаш, ноинфекцион касалликларнинг олдини олишга доир қатор муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олгани билан аҳамиятлидир.

Қолаверса, мазкур эзгу ташаббус минтақа аҳолиси саломатлиги ва фаровонлиги даражасини юксалтириш учун сармоя ва бошқа зарур ресурсларни жалб қилиш имконини беради.

Учрашувда ушбу “Йўл харитаси”да белгиланган устувор мақсад ва вазифалар ижросини жадаллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, биргаликда илмий-амалий конференциялар, форумлар, семинар ва кўргазмалар ташкил этишга келишилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×