13.2 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Одам савдоси учун Ўзбекистон Интерпол ММБ томонидан қидирувга берилган жиноятчи Малайзиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдосида гумон қилинган аёлни Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинди.

Куала-Лумпурдан Тошкентга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамкорлигида одам савдоси бўйича халқаро қидирувда бўлган ва кўп йиллар Малайзияда яшириниб юрган жиноятчи олиб келинди. Аёл фирибгарлик йўли билан хорижда яхши маошли ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, қизларни Малайзияга олиб бориб, ўз шериклари билан жабрланганларнинг паспортларини зўрлик билан олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Гумонланувчи Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорликдаги тадбирлар ҳамда тезкор-ахборот кўмаги, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси дипломатик миссиясининг бевосита ёрдами натижасида қўлга олинди. Келишилган ҳаракатлар туфайли қидирувдаги аёлни қўлга олиш ва Малайзия расмлари жиноятчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилмагунча уни ҳибсда сақлаш мумкин бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси ижобий кўриб чиқилиши натижасида қидирувда бўлган аёл судда адолат қарор топиши учун Тошкент шаҳригa етказиб олиб келиш мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Қамчиқ» довонида ҳаракат вақтинча чекланади

"Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йулининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш...

Больше похожих статей

×