16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

17 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

17 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 16-18, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғади, дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғади, дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 23-25 метргача тезлашиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, Қашқадарё вилоятида вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғади, баъзи туманларда дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 23-25 метргача тезлашиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, баъзи туманларда дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. (2000 метрдан юқори бўлган) Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 6-11, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

16-17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Касбий денгизининг жанубий ҳудудлари орқали нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи туманларидан совуқ ҳаво кириб келади.

16-17 май кунлари республикамизда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

16 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, 17 май куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари ва республикамизнинг тоғли жойларида кучли ёмғир ёғиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин.

(2000 метрдан юқори бўлган) Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

16-17 май кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи туманларда чанг тўзонлари билан бирга секундига 23-25 метргача тезлашиши мумкин.

16 май куни республикамиз шимолида, 17 май куни республикамизнинг қолган ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.

16-17 май кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

Манба:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×