Бугун, 15 май — жаҳон ҳамжамиятида Халқаро иқлим куни. Шу муносабат билан ҳамда республикадаги экологик ҳолатни яхшилаш, уни асраб авайлаш ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ташаббусига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида «Ўзкомназорат» инспекциясида автомобилсиз кун шиори остида челленж эълон қилинди.
Мазкур челленжда «Ўзкомназорат» инспекцияси ходимларининг 15 май куни ишга имкон қадар пиёда ёки велосипед, олис масофадан ишга қатновчилар учун эса жамоат транспортларида келиши лозим ҳисобланади.
«Ушбу челленж иштирокчилари сонини янада ошириш мақсадида ҳар бир ходим ўзи томонидан босиб ўтилган масофа ва пиёда юриб келаётганлигини акс эттирилган фото, видеолавҳалар ва материалларни #Avtomobilsiz_kun хештеги ва «Ўзкомназорат»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини белгилаган ҳолда эълон қилишади!
Челленжда энг фаол иштирок этган ходим ва энг кўп масофа босиб ўтган ва экологияни асрашга катта ҳисса қўшган иштирокчига совғалар тақдим этилади! 15 май — «Ўзкомназорат» инспекциясида автомобилсиз кун!», дейилади хабарда.