Чой инсулт ва диабет каби асемптоматик бўлиши мумкин бўлган касалликларнинг ривожланишини олдини олади ёки секинлаштириши мумкин, деб топдилар австралиялик олимлар. Уларнинг материаллари Британиянинг The Sun газетасида чоп этилган.
Ғарбий Aвстралиядаги Эдит Кован университети тадқиқотчилари 800 дан ортиқ аёлларни ўрганиб, организмдаги флавоноидларнинг юқори миқдори – чой таркибидаги моддалар юрак хуружи ва инсулт хавфини камайтиришга ёрдам беради, деган хулосага келди.
Диетолог Ким Пирсоннинг фикрича, чой ичиш ва қон босимини пасайтириш ўртасидаги илмий боғлиқлик аниқ. У чой ичиш стресс даражасини янада камайтиришини айтди.
Aвстралиялик ҳамкасбларидан алоҳида, хитойлик олимлар чойнинг фойдалилигини тасдиқловчи ўзларининг тадқиқотларини ўтказдилар. 11 йил давомида улар 50 ёшдан 74 ёшгача бўлган 365 минг кишини ўрганишди. Мутахассислар кунига уч пиёлагача чой ичган одамларда инсулт хавфи 32 фоизга кам деган хулосага келишди.
Aввалроқ, терапевт ва овқатланиш мутахассиси Елена Трускова нима учун кечаги чойни ичмаслик кераклигини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, турғун чой қайнатишда барча фойдали моддалар йўқ қилинади ва гуанин алкалоиди каби зарарли органик бирикмалар тўпланади.