15 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Истанбулнинг рамзи бўлган Қиз қалъаси фаолияти қайта тикланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

  Истанбулдаги афсонавий Қиз қалъаси пухта қайта тиклаш ишлари ва бир қанча яхшиланишлардан сўнг Туркия Республикасининг 100 йиллиги муносабати билан ёдгорлик ва музей сифатида қайта очилди.

  Истанбулнинг Осиё томонида жойлашган Киз кулеси ёки Қиз қалъаси 2021 йилда Маданият ва туризм вазирлиги томонидан бошланган қайта таъмирлаш жараёнининг якунланиши билан яна ўз эшикларини очди. Босфор бўғозида жойлашган минора эндиликда ёдгорлик музейи сифатида фаолият юритади.

  Қиз қалъаси дастлаб милоддан аввалги V асрда ҳозирги Ускудар қирғоғидан 20 метр узоқликдаги оролда Босфор бўғози орқали ўтадиган кемаларни бошқариш ва солиқ йиғиш учун божхона пункти сифатида барпо этилган. Ушбу кичик оролда Шарқий Рим императори Мануэл Комненос XII асрда мудофаа иншоотини қуришни буюрган. Тарихий ярим оролдаги минорадан бошқа минорага чўзилган темир занжир Босфорнинг кириш ва чиқишларини назорат остига олган.

     1453 йилда Султон Меҳмед II томонидан Истанбул забт этилгандан сўнг, бу ерда ёғоч минора қурилган ва кейинги асрларда кузатув минораси, денгиз маёғи ва карантин ҳудуди бўлиб хизмат қилган. Жумҳурият даврида шаҳарнинг порт бошқармаси томонидан узоқ муддат фойдаланилган минора 1964 йилда Туркия Мудофаа вазирлигига, 1983 йилда Туркия денгиз корхоналарига хизматга топширилган. Бу даврда радар станцияси ва омборхона вазифасини бажарган, кейинчалик у бир мунча вақт ресторант сифатида фаолият кўрсатган мазкур иншоотга фақат Ускудар қирғоғидан қайиқлар орқали бориш мумкин.

          Қиз қалъаси ҳақидаги афсоналар

     Истанбулнинг рамзи бўлган Қиз қалъаси ўзининг бой тарихи давомида кўплаб ривоятларга сабаб бўлган.

    Минора ҳақидаги афсоналарнинг энг асосийси, подшоҳ ва унинг малика қизи ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳикоятга кўра, фолбин қизининг илон чақиши туфайли ўлишидан огоҳлантирилган подшоҳ ўз қизини ҳимоя қилиш учун сув устига Қиз қалъасини қурдириб, маликани ўша ерга жойлаштиради. Бироқ тақдиридан қочиб қутула олмаган малика минорага юборилган мевали саватга яширинган илондан заҳарланиб вафот этади.

Қиз қалъасини қайта тиклаш жараёни ҳақида маълумот

     Милоддан аввалги 410 йилларга оид Истанбулнинг рамзий иншоотларидан бири бўлган Қиз қалъасини қайта тиклаш ишлари Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан 2021 йил сентябрь ойида бошланган эди. Қайта тиклаш ишларининг умумий мақсади бинога кейинроқ қўшилган ва бинонинг асл характерига мос келмайдиган қўшимчаларни тозалаш ва уни асл деталларига қайтариш эди. Қайта тиклаш соҳа мутахассислари Проф. Др. Зейнеп Аҳунбай, Prof. Др. Феридун Чили ва Хан Тумертекин назорати остида амалга оширилди.

— Қиз қалъасини қайта тиклаш тарихий бино ва атроф-муҳит заминида тахминан 1800 квадрат метрлик орол майдонида амалга оширилди. Қайта тиклаш ишлари 1 ва 2-босқичлар доирасида 570 кун давом этди.

— Бинонинг тарихий асосий деворлари зангламайдиган пўлатдан ясалган кўринмас тиргаклар билан мустаҳкамланган.

— Қалъа ҳовлисида ташриф буюрувчилар учун минорага чиқишни таъминлайдиган ёғоч тераслар, йўлаклар ва ёғоч зинапоялар қурилди.

    — Бундан ташқари, тўлқинлар орол атрофида илгари қурилган пломбаларга зарар етказгани, бугунги кунда улар етарли эмаслиги ва ёриқлар ҳосил қилгани аниқланди. Қозиқлар жойлашган жойлар ва бинога яқин бўлган жойлар каучук изоляторлар билан тўлдирилди.             

— Қиз қалъасига борадиган тоза сув ва электр тармоқлари янгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×