Сирдарё вилоятининг маркази Гулистон шаҳри чинакам чўлқувар қўли гул инсонлар шаҳри. Бу галги халқаро бахшичилик фестивали шаҳар аҳолиси ва байрамга ташриф буюрган меҳмонларнинг кайфиятини яна ҳам кўтариб юборди. Уни байрам тантаналарида қатнашаётган ҳар бир иштирокчининг фикр, мулоҳазаси ва кайфиятида яна ҳам англайсиз.
Суҳбатдошим Гулмира Палуанова, ”Қорқалпоғистон маданияти” газетаси бош муҳаррири. “Гулистон шаҳридаги халқаро фестиваль бизга катта таъсурот уйғотди. Дастлаб “Янги Сирдарё” газетаси таҳририятида меҳмон бўлдик. Анжуманда Қорақалпоғистонлик халқ бахшиси, жиров Ғайратдин Ўтемуротов,”Ниҳол” мукофоти совриндори жиров Саломат Аяпова,”Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти совриндорлари Улдавлат Сарибоева иштирок этмоқда. Иштирокчиларнинг биз Қорақалпоғистонлик бахши жировлар ижодига ҳурмат билан қарагани бизни қувонтираяпти.”
“Танловда янги авлод ёшларининг ота-боболардан қолган меросимизни тарғиб қилаётгани янаям қувончли”- дейди, Ўзбекистон Давлат консерваторияси Нукус филиали матубот котиби Дилфуза Жумагалиева. Анжуман ёшларнинг бир-бирларининг ижодини яқиндан билишга, янги ижодий парвозларга ҳам ундаяпти, буни тадбирни ёритиб кузатиб ҳис этдик.”
Гулистон шаҳрининг Навоий шоҳкўчасида эса миллий таомлар намойиши бўлиб ўтаяпти. Бу ерда 14 ҳудуддан келган ошпазлар турли таомларни шаҳар аҳолисига улашмоқда. Байрам қатнашчилари орасида пойтахтлик ва турли вилоятлардан ташриф буюрган юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларни кўрасиз.
Яна бир павильон тепасида “Ассалом Сирдарё “ сўзларига кўзингиз тушади .Бир гуруҳ аёлларни суҳбатга тортамиз. Барчиной Усмонова маърифатли тадбиркорлардан. У киши биринчилардан бўлиб хусусий “Севинч”боғчаси ва мактабини очган. Вилоят тадбиркор аёллар уюшмаси раҳбари. “Ҳаяжонларимз улкан,- дейди у киши, тантаналар вилоятнинг 60 йиллигига уланиб кетаяпти. Гилам, адрас ,тоза Марғилон ипагидан тўқилган матолардан либос тайёрлаймиз. Биласизми бугун Гулистон, Сирдарё номлари бутун жаҳон узра янграяпти. Қувонмай бўладими ахир?”
Эргаш Жуманбулбул ўғлининг эвараси
Яна бир суҳбатдошимиз Алишер Нур, улуғ Нурота фарзанди.У буюк бахши Эргаш Жуманбулбул ўғлининг эвара фарзанди. Бир неча китоблар муаллифи. “Йигитнинг кўкайи кенг бўлсин“ деб номланадиган машҳур қўшиғини жамоатчилик яхши билади. ”Бахшилар танловининг айнан Сирдарё вилоятида ўтиши бизларни беҳад қувонтирди,- дейди Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Алишер Нур. Президентимизнинг анжуман қатнашчиларига байрам табригида бахшичилик анъаналарининг нақадар боқийлигини тилга олганлиги, Сирдарёликларга ҳурмат эҳтиром кўрсатганлиги бизни яна ҳам илҳомлантирди.”
Байрам тантаналари кўнгилдагидек ўтиши учун барча шароитлар муҳайё қилинган.” Атроф саранжом- саришта. Байрам тантаналари кўнгилдагидек ўтиши учун ўз ўрнида иссиқ ва совуқ сув таъминоти ,оқава сувларни тиқилиб қолмаслиги, техник мукаммаллиги таъминланган,- дейди Маданият ва туризм вазирлиги бўлим бошлиғи Муҳайё Ҳайитова. 10 та замонавий ҳожатхона ташкил этилди,чиқиндиларни ташлаш учун уч хил рангдаги идишлар ўрнатилди. Албатта, байрам хақлқаро миқёсда , шу боис гигиеник тозалик ,барчаси ўз ўрнида бўлиши керак.Энг муҳими байрам кўнгилдагидек ўтиши керак. “
Бугун эса кечга яқин анжуман доирасида санъаткорларнинг гала концерти ташкил этилиши кутилаяпти. Сайтимизни кузатиб боринг.
“Новости Узбекистана “ сайти учугн Гулистон шаҳридан Ўлжабой Қаршиев махсус тайёрлади.