Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича май ойида бўлиб ўтадиган тест синови саналари эълон қилинди деб ёзади Уз.А.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тест синовининг ёзма қисми жорий йил 6-7-май кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 11-31-май кунлари бўлиб ўтади.  

Тест синовлари барча ҳудудларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади.  

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Mening arizalarim” бўлимидан билиши ва рухсатномани юклаб олиши мумкин.  

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида бир соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID -карта) билан келишлари сўралади.  

Тест синови натижалари белгиланган тартибга кўра, имтиҳонлар якунлангандан сўнг бир ҳафтада эълон қилинади.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Қорадори-2026» тадбири давомида 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Ички ишлар вазирлиги томонидан республика бўйлаб ўтказилаётган «Қорадори-2026» тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичида хўжаликларда етиштирилган 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиб,...

Больше похожих статей