19.8 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш йўлида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасида Жамоатчилик кенгаши тузилди. Шу муносабат билан ташкил этилган йиғилишда жамоатчилик кенгаши раиси, ўринбосар ва котиби сайланди, кенгаш низоми тасдиқланди.  

Жамоатчилик кенгашининг биринчи, таъсис йиғилишида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Ф.Раҳматов сўзга чиқиб, Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг йўлга қўйилиши зарурати ва муҳимлиги хусусида сўз юритди. Кенгаш самарали фаолият юргизса, нафақат аҳоли учун, балки  ички ишлар органлари (ИИО)  учун ҳам манфаат кўришлари, барча муаммоларни тез ва ўз вақтида ҳал этиш имконияти кучайишига ишонч билдирди.  Кенгаш ИИО фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим восита, ички ишлар идоралари ва халқ ўртасидаги мустаҳкам кўприк бўлишини таъкидлади.

Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижориси сифатида ташкил этилди.

Қарорга кўра, Ички ишлар органлари (ИИО) фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимини яратиш мақсадида соҳа олимлари, фахрийлари ва журналистлардан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилади. У Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

Қарорга кўра қуйидагилар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари этиб белгиланган:

  • ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш;
  • ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий фикр ва жамият манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўриш;
  • ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказиш.

Таъкидлаш жоизки, ИИО ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузиш таклифи ўткан йили айнан Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи Р.Маматов иштирогида бўлиб ўтган матубот анжуманида ўртага ташланган эди. Ўшанда жамиятимизда ички ишлар органи ходимларининг нуфузуни ошириш йўлида қилиниши лозим бўлган вазифалар қаторида аҳолининг фаол вакилларидан иборат жамоатчилик кенгаши тузиш таклифи билдирилган эди ва бу таклифни ИИБ бошлиғи қўллаб-қувватлаганди.

Таъсис йиғилишида келажакда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан, жойларга чиқиб, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари фаолияти билан танишиш, уларнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш амалиётини ўрганиш кабилар шулар жумласидандир.

Кенгаш раислигига ИИО фахрийси истеъфодаги полковник Шавкат Саъдуллаев, ўринбосари этиб  камина сайланди. Кенгаш котиби сифатида вилоят ИИБ матбуот котиби Жахонгир Саъдуллаев фаолият кўрсатиши белгиланди.

Кенгашининг самарали фаолиятига нега шубҳа билдирилмоқда?

Вилоят ИИБ ҳузурида Жамоатчилик кенгаши тузилганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда эълон қилингач, унинг таркиби ва раиси хусусида турли фикр-мулоҳазалар билдирила бошланди. Албатта, очиқликни даъво қилаётган жамиятда ҳар бир киши ўз фикрини баён қилишга ҳақли. Шундай бўлсада, айрим баҳсли мулоҳазал хусусида фикр билдирмоқчиман.

Жамоат кенгашининг самарали фаолияти хусусида хавотир билдираётганлар фикрида жон бор. Чунки бундай кенгашлар турли давлат органлари ҳузурида ташкил этилган эди, аммо улар ўша орган раҳбари йўл-йўриғидан чиқа олмади. Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ўрнига, давлат органи адвокатига айланди.

“Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори 2018 йил 4 июлда қабул қилинган эди. Қарорга кўра ҳар бир давлат ташкилотида, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилиши кўзда тутилган.

Жамоатчилик кенгашлари давлат органи раҳбарининг қарорига асосан тузилиб, унга меҳнат фахрийлари, обрўли фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қабул қилинади. Уларнинг асосий вазифаси давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқаролар ва давлат органлари ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажариш ҳисобланади.

Президент қарори қабул қилинганлигига 5 йилга яқин вақт ўтди. Холислик билан айтадиган бўлсак, қайси давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши фаолиятини мисол тариқасида самарали деб баҳолаш мумкин?

Аксар ҳолларда улар номигагина тузилди, ўз фаолиятини йўлга қўя олмади. Аксинча, айрим идора раҳбарлари уларни ўз адвокатига айлантиришга интилди. Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифаси жамоат назоратини ўрнатиш эмасми? Бу вазифани бажармаса, бундай тузилма кимга ва нимага керак? Кенгашга фаол аъзолар сайланиши мумкин. Аммо улар томонидан кўтариладиган муаммолар ечилмаса, бундай кенгашдан ҳеч қандай фойда бўлмайди.

Самарқанд вилоят ИИБ ҳузурида Жамоатчилик кенгаши фаолияти хусусида шубҳа билдираётганларга қуйидаргиларни айтоқчиман. Кенгаш таркибида киритилганларнинг аксарияти ўз фикрига эга ижодкорлар. Биз учун ишламайдиган тузилма таркибида бўлиш керак эмас. Кенгаш фаолиятини унинг Низомида белгиланган йўналишларда ташкил этишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги вазиятда ИИО ходимларининг обрў-эътибори тизим шаффофлиги, у ерда амалга оширилаётган ишлар тезлик ва холислик билан аҳолига етиб боришига боғлиқлигини унинг раҳбарияти ҳам яхши англамоқда десак, хато бўлмайди. Боз устига, вилоят ИИБ бошлиғи маҳалла тизимига раҳбар бўлиб, аҳоли турли қатламлари кайфиятидан, уларни ўйлантираётган ва ечимини кутаётган муаммолардан хабардор.

Шундай экан, вилоят ИИБ ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгаши ўз олдида қўйилган вазифаларни бажаришга ва бу йўлда ИИО адвокати эмас, аксинча, ушбу идоранинг фуқаролар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиши, очиқ, шаффоф ва ошкора фаолият кўрсатишини янада кучайтириш, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўтарилган масалалар ва фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мурожаатларни ўрганган ҳолда ИИО фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишга интилади.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×