Forbes журнали дунёнинг энг миллиардер аёллари рўйхатини эълон қилди. Бу сафар ҳам рўйхатдан миллиардерларнинг собиқ хотинлари ва меросхўрлари юқори ўринларни банд қилди.
Маълум қилинишича, кетма-кет учинчи йил «L’Oréal» косметика империяси асосчисининг набираси Франсуаза Беттенкур-Меерс биринчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 80,5 млрд. долларни ташкил этди.
Иккинчи ўринни 59 млрд доллар билан тадбиркор Девид Кохнинг беваси Юлия Кох ва унинг фарзандлари банд этди. 2022 йилда улар рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олганди.
Кучли учликни «Валмарт» бренди асосчиси Элис Уолтоннинг қизи якунлаб берди. Forbes унинг бойлигини 56,7 млрд. долларга баҳолаган. У ўтган йили иккинчи ўринда эди.
Янгиланган рўйхатдан тўртинчи ўринни «Марс» шоколадлари асосчиси Жаклин Марс эгаллади, унинг бойлиги 38.3 млрд. долларга тенг дея баҳоланди.
Кучли бешликни қимор ўйинлари магнати Шелдон Аделсоннинг беваси Мириам Аделсон $35 млрд билан якунлади.