Жаҳон банкига кўра, Ўзбекистондаги демогратик ўзгаришлар ва қариялар сонининг кўпайиши пенсия тизимига босим кўрсатмоқда
«2025 йилдан пенсия ёшини секин 65 ёшгача оширишни назарда тутувчи 2021-2030 йилларга мўлжалланган Миллий ижтимоий ҳимоя стратегияси доирасида қарор қабул қилиш энг яхши вариант бўлади. Келгусида бу демографик ўзгаришлар босимини камайтириб, меҳнатга лаёқатли ва пенсия ёши ўртасидаги чегарани аста-секин ўзгартиради. Ишчи кучининг демографик ўсиш салоҳияти тугагунга қадар (2040 йилларнинг ўрталарида) буни амалга ошириш учун мамлакатда вақт бўлиши жуда муҳим, чунки бу миллий рақобатбардошлик масаласидир», дейилади Жаҳон банки ҳисоботида.
Ҳозирги пенсия ёши (55-60) собиқ иттифоқ мамлакатлари ичида фақат Ўзбекистонда экан.