- Advertisement -
Бразилиянинг «Канизак Изаура» сериали орқали машҳур бўлган актриса Луселия Сантус сиёсатга аралашмоқда. Машҳур сериал 1976 йилда Бразилияда ишланган. Киноюлдуз ўнлаб фильмда суратга тушган бўлса-да, айнан Изаура сифатида одамлар хотирасида қолган.
Ҳозир у 65 ёшда. Яқиндан бошлаб у сиёсатга аралаша бошлаган ва Рио-де-Жанейро штати депутати бўлиш учун сайловда қатнашди. Аммо у сайловда мағлуб бўлди.Маҳаллий ОАВ мағлубиятга актрисанинг оддий одамлар ҳаётидан узоқ эканини сабаб қилиб кўрсатмоқда.