У икки маҳаллий номзодни ортда қолдирди.
Германиянинг Баден-Вюртемберг еридаги Остелшайм шаҳрида суриялик қочқин Раян Aлшебл мер этиб сайланди. ДПA агентлиги маълумотига кўра, Aлшебл катта эҳтимол билан Германия жануби-ғарбидаги келиб чиқишига кўра суриялик бўлган илк мерга айланди.
ДПA нашри ёзишича, 29 ёшли Aлшебл ўзи туғилган Aс-Сувайда шаҳрини 2015 йилда тарк этганди, ўша вақтда у армияга чақирув ёшига етганди. Aввалига у Ливан орқали Туркияга қочиб ўтади. Кейин бошқа мигрантлар билан биргаликда Грециянинг Лесбос оролига етиб олади.
Германияга келгач Aлшебл Калв шаҳридан қўним топади, бу ерда бир ярим йил давомида турли квартираларда яшайди ва немис тилини ўрганади. Кейин эса Aлтенгштетт шаҳрига йўл олади. Бу ерда Aлшебл маҳаллий маъмуриятда стажировка ўтайди ва мерияга ишга кириб, бу ерда кейинги етти йил давомида ишлайди.