- Advertisement -
«Седана осилиб турувчи сўгалларни, холларни, доғни, айниқса песни кетказади. Уни сирка билан қўшиб «сутли чиқиқларга» босилади. У шиллиқли ва қаттиқ ўсмаларни шимдиради. Тумовга фойда қилади, айниқса унинг қовурилганини каноп латтага солиб ишлатилса. Седанани совуқ бош оғриғи билан касалланган кишининг пешонасига суртилса, фойда қилади. Седана ингичка гижжани ва қовоқ уруғига ўхшаш гижжани ўлдиради; бир неча кун давомида киндакка суртиб юрилса, ҳайз қонини юриштиради. Уни асал ва иссиқ сувга қўшиб ичирилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади ва уларни чиқаради»