- Advertisement -
Саид Рашид Абу-Дабида яшайди. У “Саид исмли фил ва айиқ” номли ўз муаллифлик асарини ёзган. Китоб дўстлик ва меҳрибонлик ҳақида. Асар мингдан ортиқ намунада сотилган. Болакай энг ёш ёзувчи сифатида Гиннесс китобига киритилди. “Мен қандайдир яхшилик қилганимдан хурсандман ва ўзим билан фахрланаман”, дейди болакай.