- Advertisement -
Америка миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) келаси йили Ой атрофида айланадиган астронавтлар номини эълон қилди деб хабар бермоқда Aniq.uz.
Тўртта астронавтни NASA маъмури Билл Нелсон АҚШнинг Техас штати, Хюстон шаҳридаги Жонсон космик марказида ўтказилган тадбирда таништирди. «Дунёдаги энг катта, энг кучли ракета уларни олдинга ва осмонга олиб чиқади. Биз Ойга, кейин эса Марсга қайтишни танлаймиз», — деди Нелсон.