- Advertisement -
Юрагим соғлом бўлсин десангиз, эслаб қолинг: ҳеч қачон ҳеч ким билан хафалашманг. Ёнингизда биров жанжаллашиб турган бўлса, у ердан узоқроқ кетинг. Ўзингизга меҳрибон одамларни танланг ва ўзингиз ҳам меҳрибон бўлинг. Юрак пароги билан ёнимга келган беморлар кўпинча қуйидаги ибораларни ишлатарди:
- Доктор, мен доим одамларга ачинаман…
- Юрагимга яқин оламан
- Дунё шундай адоласиз
- «Юракка яқин олиш»
- «Юраги бўш»
- «Юраги тош»
- «Юрак бағри қон бўлди»
- «Юраги муздай»,
- «Бағри тош»…шунга ўхшаш иборалардан фойдалансангиз, юрагингиз оғришига замин яратасиз.
Юрагингизда ёқимсиз нарсаларни олиб юришни бас қилинг. Озод бўлинг, жилмайинг, қаддингизни тик тутинг, ўзингизни эркин ва енгил ҳис қилинг. Юрак фаолиятидаги тўхтаб қолишлар — ҳаётда ўз маромингиздан адашиб кетганингиздан далолат беради. Юрагингизга қулоқ тутинг. Балки у сизга бегона маромга аралашаётганингизни айтиб қолар.