11 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Туя сутининг инсон организми учун фойдали жиҳатлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Туя сути таркибида аминокислоталар, кўп миқдорда темир моддаси тутганлиги сабабли жуда фойдали саналади.Юқоридаги таркибий тузилмалар билан камқонликда жуда яхши самара беради. Сут таркибидаги фосфор ва калций эса регенерация жараёнини тезлаштиради, суякларга қаттиқлик бағишлайди. Шунингдек сут таркибида С, Д, В гуруҳ витаминлари, натрий ва калий тузлари тутади.

Туя сутининг калорияси юқори эмас. Онкологик касалликлар ва лейкемия касаллигида туя сутининг фойдаси аниқланган. Ушбу сутдан сил, яралар, ошқозон-ичак тизими касалликларида, ошқозон ости бези, жигар касалликларида самарали фойдаланилади.

Бизда туя сутини кўпинча гепатит ва жигар циррозига буюришади. Бу сут жигардаги яллиғланишни камайтиради. Сут таркибидаги моддалар гепатит вируси ДНКси репликациясини блоклайди. Бемор иммунитетини кучайтиради. Бу сут В вирусли гепатит билан оғриганларга тавсия этилади.

Гепатит касаллигидан ташқари сутни қандли диабетда, тери касалликларида қўллаш мумкин. Айнан тери эластиклиги яхшилаганлиги сабабли косметологияда ҳам фаол қўлланилади.

Туя сути ўзлаштиришнинг бузилишларида зарар қилиш мумкин. Масалан ушбу сутга нисбатан аллергия бўлиши. Шунингдек сут ўз таркибида лактоза тутади. Бу парчаланиш жараёнида глюкоза ва галактозага айланади. Бу модданинг ўзлаштирилиши яхши эмас. Натижада бўғимлар, тери ости ёғ қаватида йиғилиб, целлюлитни ривожлантиради. Агар организм козеинни ўзлаштира олмаса, бундай сутни кўп ичиш орқали организмдан калций чиқиб кетади. Бу эса суякларни синувчан бўлиб қолишига олиб келади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×