30 C
Узбекистан
Суббота, 6 сентября, 2025

Италия: Россия фойдасига жосуслик қилган ҳарбий 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Рим ҳарбий трибунали Россия фойдасига жосусликда айбланган италиялик ҳарбий, денгиз зобити Валтер Биотни 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар бермоқда .

Биот махфий маълумотларни ошкор қилиш, уларни узатиш ва жосуслик мақсадида суратга олишда айбланган. Римдаги ҳарбий прокуратура зобит учун умрбод қамоқ жазосини талаб қилган.

Айблов томонига кўра, у пул эвазига Россиянинг Италиядаги элчихонаси ходимига махфий маълумотлар ва ҳужжатларни берган.

Биот томонидан қўлга киритилган ҳужжатлар орасида, бошқа нарсалар қаторида, НАТОга оид махфий маълумотлар ҳам бўлган. Италиялик зобитнинг юқори ваколатга эга бўлгани унга махфий ҳужжатлар билан тўсиқсиз танишиш ва уларни суратга олиш имконини берган, дея таъкидланади тергов ҳужжатларида.

Айни пайтда Биотга қарши шунга ўхшаш айбловлар бўйича суд жараёни фуқаролик судида ҳам давом этмоқда, у ёзга қолдирилди. Ҳарбий трибунал қарори устидан шикоят киритилиши мумкин.

манба:Azon.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди

1-сентабр куни жорий йилда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг тантанали “Ватанга қасамёд”...

Больше похожих статей

×