- Advertisement -
Ҳар доим ҳам дўкондан озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилаётганимизда қадоғидаги ёзувларга эътибор беравермаймиз. Аммо қонунчиликда бу борада белигланган нормалар бор. Яъни озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар уларни қадоқланган, ўралган ва тамғаланган ҳолда сотувга чиқаришлари шарт.
Сифатли, яроқли озиқ-овқат сотиб олиш учун, албатта, маҳсулот қадоғидаги ёзувларга эътиборли бўлишимиз керак:
- озиқ-овқатнинг номи;
- озиқ-овқатни нимага мўлжалланганлиги (болаларга махсус мўлжалланган маҳсулотлар ва парҳез таомлар учун);
- тайёрловчининг номи;
- товар белгиси (белгига эга ташкилотлар учун);
- озиқ-овқат таркибига кирган нарсалар, шу жумладан озиқ-овқат қўшимчаларининг номи;
- озиқлик қиммати, нави;
- сақлаш шарт-шароитлари;
- тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;
- тайёрлаш усули (масаллиқлар ҳамда махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);
- оғирлиги;
- фойдаланиш усули (биологик фаол қўшимчалар: озиқ-овқат қўшимчалари, махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);
- мувофиқлик белгиси (маҳсулотини мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини берадиган лицензияси бор корхоналар учун);
- норматив ёки техникавий ҳужжатларнинг рақамлари.