8 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Шахс саломатлиги бўйича маълумотни сир тутмаган тиббиёт ходими жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августдаги “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонунида беморларнинг ҳуқуқлари кўрсатилган. Қонунга кўра, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлигининг ҳолати, қўйилган ташхис ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши кўрсатилган. Бироқ Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходими ушбу қонунга риоя қилмасдан шахсга доир сирларни бошқа шахсга фуқаронинг розилигисиз ошкор қилган.

Пешку туманида яшовчи фуқаро ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Бухоро вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан шахсга доир маълумотларни ошкор этилишидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Адлия аралашгач, Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилганлиги аниқланди. Натижада масъул шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилди. Суднинг қарорига асосан Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 46-моддасига асосан жарима жазоси тайинланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×