Совуқ мавсумда кўпчилик нафақат ташқарига чиқишни, балки деразадан қарашни ҳам хоҳламайди. Албатта, қор, муз, шамол ва куннинг қисқариши кайфиятни бузиши мумкин, лекин аслида улар организмга таъсир қилади. Шифокорлар совуқ мавсумда баъзи одамлар соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкинлигини тасдиқлайди. Бу, айниқса, 65 ёшдан ошган ва бирон бир касалликка чалинганлар беморларга тегишли. Мутахассислар қиш ойларида заиф ва кекса инсонларга эътиборни кучайтиришни тавсия қилади.
Бироқ совуқ об-ҳавода ёшлар ҳам эҳтиёт бўлишлари керак.
Қонда тромб шаклланиши
Қишда тор ва қаттиқ кийим кийиш жиддий хавф туғдиради. Афсуски, қишда қон қуюқлашиши ёки юрак хуружи каби жиддий соғлиқ муаммоларидан азият чекиш эҳтимоли ортади. Ҳароратнинг кескин ўзгариши организмдаги термал стрессни келтириб чиқаради ва организм доимий ҳароратни сақлаб туриш учун кўпроқ ишлайди.Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, буларнинг барчаси қишда қон қуйқаланиши эҳтимолини оширади. Ниццадаги касалхонадан тадқиқот муаллифлари совуқ мавсумда тез-тез учрайдиган нафас йўлларининг инфекциялари беморларда қон айланишини нисбатан заифлаштиришини тахмин қилди. Шунингдек, улар совуқ ҳаво қон томирларининг сиқилишига олиб келиши ва тромбоз эҳтимолини ошириши мумкинлигини ҳам таъкидлаб ўтган.
Юрак хуружлари
Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, совуққа чидамсиз одамлар юрак хуружига мойил. Швециядаги Лунд университети тадқиқотчилари кунига ўртача юрак хуружлари сони илиқ об-ҳавога нисбатан совуқ ҳавода сезиларли даражада юқори эканини аниқлади. Ўртача ҳарорат нолдан паст бўлганида, юрак хуружига чалинган беморлар 4 тага кўпайган. Совуқ ҳавода юрак хуружи хавфи юқори бўлади, чунки организмнинг юзаки қон томирларини тораяди. Бу томирлар орқали қон оқимини оширади ва теридаги иссиқлик даражасини пасайтиради. Организм титрай бошлайди, юрак уриш тезлиги эса барча аъзоларни иситиш учун кучаяди — бунга жавобан юрак қўшимча стресс олади ва баъзан хуруж билан якунланиши мумкин.