8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

1 декабрь — Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясидан азият чекаётган 40 миллионга яқин бемор бор. Улар сони йилига ўртача 1,5 миллион нафарга кўпаймоқда. Энг ёмони, хасталик ҳар йили 600 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўляпти.

Умуман, Ер юзида ОИТС эпидемияси бошлангандан буён 75 миллион одам ушбу дардга чалиниб, 32 миллион нафардан ортиғи вафот этди.

Бундай хавотирли кўрсаткичлар мазкур юқумли касаллик инсоният саломатлиги учун нақадар жиддий таҳдид эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Зеро, ОИВ ва ОИТС бутун дунё ҳамжиҳатликда курашиши лозим бўлган глобал муаммодир.

Шу боис ҳар йили сайёрамизда 1 декабрь санаси “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” сифатида нишонланиб, бу даврда хасталикнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари янада кучайтирилади.

Таҳлилларга кўра, инфекция 75% дан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда. Касаллик профилактикаси ва унга қарши курашиш тадбирларини режалаштириш ҳамда амалга оширишда унинг юқиш омилларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. Масалан, ўтган йили рўйхатга олинган беморларнинг 74,3 фоизига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги гумон қилинган.

ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади. Юртимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 79 фоизи антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизда ОИВ инфекцияли оналардан туғилган чақалоқларни 6 ойлик бўлгунга қадар сунъий сут аралашмалари билан таъминлаш масаласи 2023 йилгача ҳал этилган.Айни пайтда мазкур йўналишдаги чора-тадбирларни янада жадаллаштириш ва соҳани такомиллаштириш мақсадида алоҳида Давлат дастури лойиҳаси тайёрланган.

Унга мувофиқ, келгуси йилдан бошлаб сунъий сут аралашмаларини харид қилиш, беморларни антиретровирус дори воситалари билан касаллик аниқланган заҳоти қамраб олиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.Умуман, ҳозирги кунда мамлакатимизда 78 та ОИВ диагностика лабораторияси фаолият олиб боряпти. Улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари бўлса, 63 таси туманлараро лабораториялардир.

Маълумот учун, Ер юзида ОИТС эпидемияси бошлангандан буён 75 миллион одам ушбу дардга чалиниб, 32 миллион нафардан ортиғи вафот этган

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×