Ҳозир тадқиқотчилар султон Сулаймоннинг юраги ҳақида архивларни титкилашмоқда.Султон Сулаймон I 1494 йил таваллуд топиб, 1566 йил вафот этган.
У Буюк Сулаймон ёхуд Сулаймон Қонуний номлари билан машҳур бўлиб, у тузган тузуклар орқали охирги юз йилларда ўша пайтларда энг қудратли ҳарбий ва маданий давлат бўлган Усмонли империяси бошқарилган.У вафот этган пайтда барпо этган империясининг бир сарҳади Шимолий Африкага, яна бири эса Болқон ёки замонавий Можаристонгача етган эди.
Ҳозир Туркия билан Можаристон муносабатлари яхши.Можаристон келувчи турк сайёҳлари ўтган йилда 45 фоизга кўпайган.Лекин бу чекка шаҳарда, қачонки бир пайтлар чодирларда ўн минглаб кишилар тунаб, жангга тайёрланган ерда, фақат 500 киши ухлаш жойи мавжуд.
Режада бир ёки икки беш юлдузли меҳмонхона қуриш, қалъани ва Усмонли Туркия даври ёдгорликларини қайта таъмирлаш турибди.Лекин ҳамма султон Сулаймоннинг юраги қаердалигини билишга иштиёқманд.Бунда бир қанча фаразлар илгари сурилади.Биринчиси ҳатто 1689 йил унинг дафн қилинган жойи сифатида айтилади.Анча кенг маълумотлар Ватикан, Будапешт ва Истанбулдаги архивларда бор.
Проф Папаниколау ва унинг тадқиқотчилар гуруҳининг натижалари 20 сентябрда эълон қилинади.Пап Проф сайтида шундай сўзларни ўқиш мумкин.»Бу нафақат Сулаймон юраги ҳақида, балки охирги 400 йилдаги тарих ва жуғрофия қатламларини қайта тиклаш — биз ўзимиз учун аллақачон кўп нарсаларни очдик», дейилади унда.