8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Йигирма олтинчиси – пешқадам, ғолиб!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги мавжуд 26 та санатория ичида Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги “Абу Али ибн Сино” санаторияси энг яхши сиҳатгоҳ деб тан олинди. Санатория раҳбари Нодирбек Камоловдан мамлакатимиздаги номдор, кўп йиллик тарихга эга бўлган санаториялар билан соғлом рақобатда қандай ғолиб чиқилганлиги ҳақида гапириб беришни сўрадик.

Суҳбатдошимнинг таъкидлашича, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги мавжуд 26 та санатория ўртасида 2022 йил учун ўтказилган “Энг яхши санатория” номинацияси бўйича ўтказилган танловда “Абу Али ибн Сино санаторияси” МЧЖ ғолиб деп топилди. Албатта, ғолибликни қўлга киритиш осон бўлмади. Бунинг учун  МЧЖ жамоаси қатор ижобий ишларни амалга оширди.

«Абу Али ибн Сино» санаторияси 1991 йилда ўз фаолиятини бошлаган эди. 2021 йили Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳисобидан 50 миллиард сўм маблағ эвазига бу ерда 150 кишини қабул қила оладиган янги корпус қурилди. Сиҳатгоҳда хориждан келтирилган замонавий тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилиб, даволанувчилар учун барча шароитлар яратилди. Шинам ётоқхоналардан ташқари санатория дам олувчилари учун ошхона, спорт майдончалари, кутубхона хизмат кўрсатмоқда.

Санаторияга юқори малакали шифокорларни жалб қилиш ва тиббий хизматнинг  замонавий турларини жорий этиш бўйича амалий ишлар қилинди. Жумладан, санаторияда олий тоифали кардиолог ва биринчи тоифали невропатолог шифокорлари иш бошлади. Дам олувчилар ҳоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда, янги гидроколонотерапия (ичакни тозалаш), зарб тўлқинли терапия ва қонни лазер билан тозалаш хизматлари йўлга қўйилди.

Ижобий ўзгаришлар самарадорлигини бу ерга хориждан ташриф буюрувчилар сони мутассил ортиб бораётганлиги ҳам кўрсатиб турибди. Чунки агар хизматлар яхши бўлмаса, ходимлар муомаласи талабга жавоб бермаса, фақат маъданли сув ва нисбатан арзон (ривожланган давлатлар санаториялари билан таққослаганда) нарх учун чет элдан дам олувчиларни жалб қилиш оғир. Н.Камолов бу ҳақиқатни чуқур англаган ҳолда ишдаги муваффақиятнинг энг асосийси, инсон омили эканлигини, врачлар, тиббий ҳамширалар, ошпазлар ва барча ходимлар малакаси ҳамда  уларнинг дам олувчиларга кўрсатадиган диққат-эътибор ўрнини бошқа ҳеч нарса босолмаслигини уқтирди.

“Абу Али ибн Сино” санаторияси каби Грузиянинг машҳур “Цхалтубо” ёки Чехиянинг “Карловы Вары” санаторияларининг асосий даволаш омили маъданли радон суви саналади. Демак, бу ерда сувдан ташқари бошқа омиллар ҳам хорижликларга маъқул эканки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия, АҚШ, Исроил давлатларидан дам олувчилар келишди.

Санатория ходимлари ва раҳбарининг тиббий туризмни ривожлантириш борасидаги фаолияти мамлакат доирасида тан олинди. 2022 йилнинг 13 ноябри – “Тиббиёт ходимлари куни”да “Абу Али ибн Сино санаторияси” МЧЖ раҳбари Н.Камалов “Ўзбекистон Республикаси Тиббий туризм ассоциациясининг “Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Юқорида санаб ўтилган ижобий ўзгаришлар санаториянинг молиявий ҳолатига ҳам таъсир кўрсатди ва мамлакатимиздаги мавжуд санаториялар ичида ўз даромади билан мақтана оладиган даражага етди. Жорий йилнинг 9 ой якунлари бўйича “Абу Али ибн Сино санаторияси” МЧЖнинг соф фойдаси топилган даромаднинг 10 фоизини ёки 1,2 млрд. сўмни ташкил этди. Тиббий ва нотиббий пуллик хизматлардан топилган маблағ эса жорий йилнинг 9 ой якунлари бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 баробарга ошди.

“Барча йўналишлардаги ўзгаришларни тўхтатмаймиз. Дам олувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини мутассил ошириб боришни давом эттирамиз. 1991 йилда қурилган икки қаватли 120 ўринли ётоқ биносини замонавий талабларга жавоб берадиган бўлиши учун бу ерда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур бинони 2023 йилнинг 1 чорагида ишга туширишни режалаштирганмиз. Яқинда таъмирталаб ҳолатда бўлган маъмурият биносининг 1-қавати капитал таъмирланиб, санаториянинг барча бинолари учун янги ягона қабул бўлими ташкил этилган эди”, – дейди Н.Камолов.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×