4.8 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

«Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали» ўтказилади.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокидаги брифингда ТДТга аъзо давлатлар билан муносабатлар ва ташкил этилиши кўзда тутилган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

«Самарқандда бошланган навбатдаги нуфузли тадбир – Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ҳам қардош халқлар муносабатларини янги босқичга олиб чиқишда тарихий воқеа бўлишига ишончимиз комил.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик муносабатлари фаол ривожланиб бормоқда.

Хусусан, Қозоғистон Республикаси билан икки мамлакат ҳудудида маданият кунларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Жорий йилнинг 21-25 ноябрь кунлари Остона шаҳрида “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Қирғизистон вакиллари билан маданият соҳасида ҳамкорлик муносабатлари икки давлат ҳудудларида ўтказиладиган турли халқаро фестивалларда иштирок этиш орқали изчил давом этмоқда. Жумладан,
2023 йилда Ўзбекистонда “Қирғизистон маданияти кунлари”ни, Қирғизистонда эса “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Туркманистон билан алоқаларимиз йилдан-йилга ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этиш ўринлидир. Мазкур ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида шу йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Туркманистоннинг Дашовуз шаҳрида ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивалини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Ўйлаймизки, ушбу фестиваль унинг иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдиради, ҳамжиҳатлигимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар янги босқичда ривожланиб бормоқда. Турли даражадаги учрашувлар, икки давлат ҳудудида ташкил этилаётган кўплаб халқаро фестиваль ва анжуманларда вакилларимизнинг фаол иштирок этаётгани, қатор лойиҳалар амалга оширилаётгани ушбу ҳамкорликнинг амалий ифодалари сифатида намоён бўлмоқда.

Озарбайжон Республикаси билан ҳам маданият ва санъат соҳасидаги алоқаларимизда фаоллик кузатилмоқда. Доимий мулоқот ўзаро мунсабатларимиз қамрови кенгайишида муҳим аҳамият касб этаётир.

Ўз навбатида, Венгрия Республикаси билан алоқаларимиз ҳам олий даражадаги учрашувлар, имзоланган шартномалар доирасида янги босқичга кўтарилиб бормоқда.»- ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков

Самарқанд шаҳри

Муҳбир Гўзал Шокиржонова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×