8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Аҳоли нуфусининг ортиши ижтимоий соҳага қандай таъсир қилади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда 2030-йилгача бўлган давр учун кутилаётган аҳоли сони прогноз қилинди ва бунинг ижтимоий соҳага таъсири ўрганилди.

Тадқиқот давомида қуйидагилар аниқланди:

  • 2030-йилгача бўлган даврда ҳар йили ўрта ҳисобда 900-950 минг гўдакнинг дунёга келиши кутилмоқда.
  • Бир аёлга тўғри келадиган болалар сони 3,17 ни ташкил этади.
  • 2030-йилга борганда мамлакат аҳолиси 41 миллион кишидан ошиши кутилмоқда.
  • 3-6 ёш оралиғидаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси 81% бўлиши кутилаяпти ва бунинг учун мактабгача таълим муассасаларида 1 миллион 400 минг нафар бола учун янги ўринлар ташкил этиш зарур.
  • Прогнозларга кўра, олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50% га етади ва бунда ОТМларнинг ҳозирги салоҳиятини 8 йил ичида 1,5-1,8 марта ошириш талаб этилади.
  • 2030-йилгача амбулатория-поликлиника муассасалари сонини 7041 тага етказиш лозим (2021 йилда 6676 та).

Мамлакатимизда туғилиш даражасининг нима сабабдан юқори эканлигини аниқлаш мақсадида ПМТИ томонидан 2022-йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида сўров ўтказилди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 25-45 ёш оралиғида бўлган ва 3 нафар ва ундан кўп фарзандлари бор 200 нафар аёл иштирок этди (N=200).

Сўров натижаларига кўра, қуйидагилар маълум бўлди:

  • Саломатлиги (43,8%) ва оилавий шароитининг яхшиланиши (47,9%) фарзанд кўришга қарор қилишдаги асосий сабаблардир.
  • Оилаларнинг 36,2% и яна бир фарзанд кўриш, 19,0% и ўғил фарзандли бўлиш, 14,3% и эса қиз фарзандли бўлиш истагини билдирди. Оилаларнинг 33,4% да гўдак режалаштирилмаган ҳолда дунёга келган.

Эконометрик таҳлил натижаларига кўра, реал даромаднинг аҳоли жон бошига улуши ошаётгани, аёллар орасидаги ишсизлик Ўзбекистонда туғилишга таъсир этувчи омиллар эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, аёлларни олий таълим билан ва болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг ошиши туғилиш даражасининг пасайишига олиб келиши маълум бўлди.

Тадқиқот натижаларига кўра, қуйидагилар таклиф этилади:

Давлат қарзи ортиб бораётган шароитда фискал юкни енгиллаштириш мақсадида таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишида хусусий иштирокчилар билан тизимли иш олиб бориш лозим. Бунда барча қарзларни бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун уларга лицензия ва бошқа ҳужжатларни бериш тизимини осонлаштириш мақсадга мувофиқ.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши аъзолари бюджет маблағларини тақсимлашда ва ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини ўрта муддатли режалаштиришда демографик ривожланиш прогнозларини ҳисобга олиши зарур.

Демографик прогнозларни инобатга олган ҳолда, таълим ва соғлиқни сақлаш бозорининг халқаро ва маҳаллий иштирокчилари, шунингдек, тегишли технологияларни етказиб берувчилар таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларига ўрта муддатли юқори талаб мавжуд эканлигига ишонч билан қарашлари ва Ўзбекистонга сармоя киритишлари тавсия этилади.

Ниҳоят, прогноз натижалари энергия, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган мувофиқлаштирилган ва тадрижий ислоҳотларни амалга ошириш муҳимлигини кўрсатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×