9.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси ўзгариши оқибатларини “Харажатлар-ишлаб чиқариш” модели ёрдамида таҳлил қилиш

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Таҳлилнинг мақсади – Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил маълумотлари ва Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалидаги иқтисодиёт тармоқлари бўйича маълумотлардан фойдаланган ҳолда реал сектор тармоқлари ўртасида қўшилган қиймат солиғи юкининг бир хил тақсимланганлик даражасини аниқлаш, шунингдек ҚҚС ставкасини пасайтириш нархларнинг умумий даражасига қандай таъсир қилишини баҳолаш.   

а). Фойдаланилган статистика маълумотлари

Моделлаштиришнинг статистик базаси икки қисмдан иборат: солиқлар бўйича статистика (шу жумладан ҚҚС) ва 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” ҳисобот жадвали.

1-жадвал. Барча солиқлар бўйича статистика (импорт солиқлари билан)

 Manba – Moliya vazirligi

Солиқ маълумотларидан кўринадики, даромад солиғи билан бир қаторда ҚҚС солиқ тушумларининг асосий манбаи ҳисобланади (1-жадвал). 2021 йилда ушбу икки солиқнинг улуши мамлакатдаги барча солиқ тушумларининг 46 фоизини ташкил этди.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан иқтисодиётнинг 10 та асосий тармоғи бўйича тақсимланган ҚҚС маълумотлари тақдим қилинди (2-жадвал). Ушбу маълумотларга кўра, ҚҚС бўйича асосий солиқ тўловчилар ишлаб чиқариш саноати, қурилиш ва савдо корхоналари ҳисобланади. 2021 йилда ушбу учта тармоққа ҚҚС тушумларининг 2/3 қисмидан кўпроқ қисми тўғри келди.

2-жадвал. Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил учун ҚҚС (импорт ҚҚСсиз) тармоқлар бўйича маълумоти

ТармоқларСумма, млрд. сўм
1Ахборот ва алоқа1,520.4
2Ишлаб чиқариш (қайта ишлаш саноати)8,905.0
3Қишлоқ хўжалиги1,447.5
4Қурилиш4,383.6
5Молия ва суғурта343.1
6Савдо3,930.1
7Ташиш ва сақлаш1,264.1
8Тоғ-кон саноати2,320.6
9Хизматлар1,348.4
10Бошқалар109.2
 ЖАМИ25,572.1

Манба — ДСҚ

Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” ҳисобот жадвали маълумотлари 78 та тармоқ кесимида халқаро статистик стандартларга мувофиқ тузилган бўлиб, учта квадрантни ўз ичига олади: биринчи квадрант (оралиқ маҳсулотларнинг тармоқлараро оқимлари, ўлчами 78х78), иккинчи квадрант (маҳсулотларнинг уй хўжаликлари томонидан якуний истеъмоли, давлат, жамғариш ва экспорт, ўлчами 78х7), учинчи квадрант (ҚҚСни ҳисоблаш учун асос бўлган саноатнинг қўшилган қиймати, шу жумладан билвосита солиқлар, иш ҳақи, ялпи фойда ва аралаш даромад, ўлчами 3х78).

Жадвалнинг афзаллиги шундаки, у иккита таркибий қисмга бўлинган – импорт ва маҳаллий. Бу ҚҚС солиғи ставкасининг ўзгариши маҳаллий иқтисодиётга қандай таъсир қилишини аниқ баҳолаш имконини беради.

б). ҚҚСни тармоқлар бўйича тақсимлаш ва уни

“Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалининг учинчи квадрантига киритиш схемаси  

Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари бўйича кенгайтирилган тармоқлардан (2-жадвал) Давлат статистика қўмитасининг “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалининг тармоқ тузилишига ўтиш схемаси ишлаб чиқилди (3-жадвал). Масалан, 2-жадвалдаги “ахборот ва алоқа” тармоғи “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалида J58, J59, J60, J61, J62, J63 (нашриёт хизматлари, теледастурлар ишлаб чиқариш, компютер дастурлари, ахборот, телекомму-никациялар, хизматлар ва ҳ.к.) тармоқлари бўйича келтирилган. Ишлаб чиқариш (қайта ишлаш саноати) тармоғи иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) C10, C11, C12, C13, C14 ва ҳ.к. тармоқлари билан ифодаланади (кийим-кечак ишлаб, озиқ-овқат ва ҳ.к. ишлаб чиқариш).

Шу билан бирга, кейинги ҳисоб-китобларда ҚҚС қиймати ва ДСҚнинг кенгайтирилган тармоқлари маълумотлари (2-жадвал) учун ишлаб чиқилган қўшилган қиймат ўртасидаги нисбат ушбу кенгайтирилган тармоқлар билан боғлиқ бўлган ИФУТнинг барча тармоқларига тааллуқлидир. Масалан, барча ишлаб чиқариш тармоқлари учун C10, C11, C12, C13, C14 ва ҳ.к. бу нисбат 11,9% даражасида белгиланган (3-жадвал), чунки ДСҚ ўз статистик маълумотларида “ишлаб чиқариш” тармоғини қайта ишлаш саноатининг алоҳида тармоқларига ажратмайди.

Олинган коэффициентлар ИФУТ тармоқларининг ҳар бири учун (“Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалидаги 78 та тармоқ) ҚҚСнинг ялпи қўшилган қийматдаги улушини тармоқнинг қўшилган қийматига кўпайтмаси орқали баҳолаш имконини беради.

Масалан, ИФУТ C10 тармоғи (озиқ-овқат маҳсулотлари) учун ҚҚС қуйидагича бўлади:

8123 млрд.сўм * 0,119 = 967,2 млрд.сўм.

“Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалининг қолган барча 77 та тармоғи учун ҳисоб-китоблар худди шу тарзда амалга оширилди.

3-жадвал. Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил учун тармоқлар таснифи бўйича солиқ тушумлари тўғрисидаги МАЪЛУМОТи ва ИФУТ бўйича тегишли тармоқ кодлари

т/рДавлат статистика қўмитасининг таснифи бўйича иқтисодий фаолият турлариҚҚС (млрд.с.)Ялпи қўшилган қиймат 2018й. (млрд.с.)ҚҚС нинг ЯҚҚ даги улуши (%)“Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалидаги ИФУТ бўйича мос тармоқ кодлари
ЖАМИ25,572.1387,127.76.6 
1Ахборот ва алоқа1,520.47,004.721.7J58, J59, J60, J61, J62, J63
2Ишлаб чиқариш (қайта ишлаш саноати)8,905.074,793.811.9C10, C11, C12, C13, C14, C15, C16, C17, C18, C19, C20, C21, C22, C23, C24, C25, C26, C27, C28, C29, C30, C31, C32, C33, D35
3Қишлоқ хўжалиги1,447.5114,172.41.3A01, A02, A03
4Қурилиш4,383.625,608.417.1F, M71, N81
5Молия ва суғурта343.139,727.20.9K64, K65, K66, L68, M69
6Савдо3,930.124,233.516.2G
7Ташиш ва сақлаш1,264.123,611.35.4H49, H51, H52, H53
8Тоғ-кон саноати2,320.619,524.211.9B05, B06, B07, B08, B09
9Хизматлар1,348.457,478.12.3 I55-56 M70 M72-75 N77-80 N82-S96
10Бошқалар109.2974.111.2Е36, Е37-39

Тармоқ бўйича баҳоланган ҚҚС маълумотларини “Харажатлар-ишлаб чиқариш” ҳисобот жадвалининг учинчи квадрантига киритиш уни икки қисмга бўлиш йўли билан амалга оширилди – ҚҚСсиз қўшилган қиймат ва ҚҚС (тармоқнинг жами ҚҚС миқдори унинг қўшилган қиймати таркибига киритилган, деб тахмин қилинди).

в). ҚҚС бўйича солиқ юки даражаси бўйича тармоқларнинг хусусиятлари

Тармоқ бўйича олинган баҳолашлар ҳисобланган (ёки ҳақиқий) ҚҚС ставкасининг стандарт ҚҚС ставкасига (2018 йилда 20% ва 2022 йилда 15%) нисбатан % даги қийматини аниқлашга имкон берди. Бу эса ҚҚС бўйича солиқ юки даражасини кўрсатади ва қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини беради.

ҚҚС бўйича солиқ юкининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ўта нотекис тақсимланиши. Агар таълим ва соғлиқни сақлашда бундай солиқ юки 8,5% ни ташкил қилган бўлса, қишлоқ хўжалигида — тахминан 5% (1-расм), қурилиш ва телекоммуникация хизматларида 79% (яъни 2018 йилда 20% ёки 2022 йилда 15% ставкаларда), чакана ва улгуржи савдода — 59%, саноатда — 43% ни ташкил қилган. Бу иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқлари учун тенг шароитлар яратиш тамойилини бузади, адолатли рақобат тамойиллари доирасини чеклайди. Бундай тарқоқлик солиқ тизимида 2018 йилда бошланган ислоҳот ҳали якунига етмаганидан ҳам далолат беради.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича ўртача нисбий кўрсаткич 24% ташкил этди. Бу шуни англатадики, 15% номинал ставкада (барча имтиёзлар ва ҚҚС тўловлари бўйича қайтаришлар ҳисобга олинган ҳолда) реал ставка тахминан 3,6% ни ташкил этди (15% х 0,24 = 3,6%). “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалида иқтисодиётнинг 78 та тармоғини ҚҚС юки даражаси бўйича 4 гуруҳга ажратилди (юқори даража 75% дан 100% гача – 1-гуруҳ, 50% дан 75% гача ўртача юқори – 2-гуруҳ ва ҳ.к. (4-жадвал).

1-расм. ҚҚС ҳисобланган (реал) ставкасининг стандарт ставкага нисбатан % даги миқдори.
Манба: мавжуд солиқ статистикаси ва “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвал маълумотлари

Энг юқори солиқ юки (1-гуруҳ) солиқ юкининг ўзгариши билан боғлиқ нархларнинг ўзгаришидан қатъий назар, барқарор талаб мавжуд бўлган тармоқлар учун хосдир (қурилиш, савдо, хизмат кўрсатишнинг айрим истиқболли турлари). Ушбу тармоқларга иқтисодиёт бўйича ишлаб чиқаришнинг жами 15% (ялпи ички маҳсулот ва ишлаб чиқариш бўйича), банд аҳолининг 14% тўғри келади. Ушбу гуруҳнинг ўзига хос хусусияти ташқи савдо соҳасига энг кам боғлиқлик даражасидир.

Солиқ юкининг ўртача юқори даражаси (2-гуруҳ, 30 та тармоқ) қазиб олиш ва қайта ишлаш саноати учун характерлидир. Бу гуруҳга ва иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг 1/3 қисми ва ЯИМнинг ¼ қисми тўғри келади. Бу тармоқлар глобал иқтисодиёт билан энг кўп боғлиқ тармоқлардир, чунки улар оралиқ импортнинг 83% дан ортиғини ва барча экспортнинг 2/3 кўпроқ қисмини ташкил қилади.

Юқори солиқ босими саноат маҳсулотлари экспортининг ўсишини чеклайди, чунки ушбу тармоқлар учун ҚҚС юқори ҳақиқий ставкаси маҳсулот нархларининг ошишига ва рақобатбардошлигининг пасайишига олиб келади.

Энг кам таъсир қилувчи гуруҳ (7 та тармоқ) учинчи гуруҳ бўлиб, бу тармоқларда солиқ юки иқтисодиёт бўйича ўртача кўрсаткичдан паст бўлган. Ушбу гуруҳга транспорт тармоқлари киради, ва улар иқтисодий фаоллик ва бандлик бўйича иқтисодиёт таркибида охирги ўринларни эгаллайди (5-6%).

Барча саноат тармоқларининг қарийб ярмига (4-гуруҳ) 25% дан кам бўлган миқдорда ҚҚС юки тушади. Булар қишлоқ хўжалиги ва яшил иқтисодиётга ўтиш билан боғлиқ бошқа тармоқлар, шунингдек, анъанавий хизматлар, таълим, менежмент, соғлиқни сақлаш ва ҳ.к. Улар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ярмидан кўпроғини, маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг ярмига яқинини, яъни ялпи ички маҳсулот, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича бутун иқтисодиётнинг ярми, ҳамда бандлик бўйича 2/3 қисми ҚҚС бўйича солиққа тортишнинг қуйи даражасига тўғри келади.

4-жадвал. ҚҚС бўйича солиқ юки даражаси бўйича табақалаштирилган тармоқлар ва иқтисодиёт тармоқлари гуруҳлари хусусиятлари

Кўрсаткичлар1-гуруҳ (75%-100%)2- гуруҳ (50%-75%)3- гуруҳ (25%-50%)4- гуруҳ (0%-25%)
Солиқ юки даражаси
ЮқориЎртача юқориЎртачадан пастКичик
а) макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича улуши:
Ялпи ишлаб чиқариш1.513.333.252.0
ЯИМ1.812.924.660.7
Бандлик1.011.618.169.3
Импортга қарамлик (оралиқ истеъмол бўйича)0.20.883.215.8
Экспорт1.21.865.731.4
б) гуруҳ бўйича ўртача тортилган самарадорлик кўрсаткичлари (маҳсулот бирлигига)
Материал интенсивлиги33.548.160.137.3
Энергия интенсивлиги1.01.96.82.5
Экспортга йўналтирилганлик12.22.029.99.1

Манба: “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвал маълумотлари асосида муаллифларнинг ҳисоб-китоблари.

Изоҳ:     1 гуруҳ – 6 та тармоқ, шу жумладан АКТ ва бир қатор истиқболли хизмат турлари (нашриёт, оммавий ахборот воситалари, муҳандислик, компьютер, телекоммуникация ва бош.);

2- гуруҳ – 4 та тармоқ, шу жумладан архитектура, муҳандислик тадқиқотлари, техник синовлар ва таҳлиллар

соҳасидаги қурилиш ва хизматлар;;

3- гуруҳ – 34 та тармоқ, хизмат кўрсатиш соҳалари, шу жумладан қайта ишлаш ва қазиб олиш саноати;

4- гуруҳ – 34 та тармоқ, жумладан, қишлоқ хўжалиги каби бир қатор муҳим тармоқлар, шунингдек, бир қа

тор анъанавий хизмат турлари (таълим ва соғлиқни сақлаш, молия ва суғурта хизматлари, давлат

бошқаруви, ветеринария, кўчмас мулк ва ҳ.к..

ҚҚС солиқ юки даражаси ресурс самарадорлиги кўрсаткичларининг бирортаси билан бевосита боғлиқ эмас. (4-жадвал, б) қисми). 1-гуруҳдан 2-гуруҳга, 2-дан 3-гуруҳга, 3-дан 4-гуруҳга ўтишда солиқ юки даражасининг пасайиши ушбу кўрсаткичларнинг бирортасида ҳам монотон ўзгариш (юқорига ёки пастга) билан бирга бўлмайди (дастлаб улар кўтарилади, кейин улар камайишни бошлайди). Бу солиқ сиёсати (ҳеч бўлмаганда ҚҚС бўйича) ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш ва унинг экспорт салоҳиятини ошириш учун ҳали самарали рағбатлар яратмаётганидан далолат беради.

ҚҚСнинг мазмуни ва қўлланилиши мантиғи шундан иборатки, минерал ресурсларни қайта ишлаш бўйича технологик занжирнинг бошида бўлган тармоқлар якуний истеъмолчига йўналтирилган тармоқларга нисбатан камроқ ҚҚС босимига учрайди, чунки уларда одатда солиққа тортиш ба-заси кичикроқ, шунингдек ҚҚСнинг бир қисмини ундириш бўйича имкониятлар кўпроқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқариш таркибида якуний маҳсулот улуши ортиши билан ҚҚС бўйича солиқ юки ортиши керак. Бироқ, ҳисоб-китоблар кўрсатганидек (2-расм) бу қонуният Ўзбекистон иқтисодиёти шароитида акс этмайди. Икки қаторни — ўсиш тартибида тартибланган солиқ юкининг тармоқ кўрсаткичлари (устунлар) ва ушбу тармоқларга мос келадиган маҳсулот ҳажмидаги якуний истеъмол улуши кўрсаткичларини (чизиқ-чизиқ) солиштириш, улар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини кўрсатади. Бунинг эҳтимолий сабаблари – кўплаб солиқ имтиёзлари ва субсидияларининг мавжудлиги, ҚҚСни қайтариш механизмининг йўқлиги, соддалаштирилган солиққа тортиш тизими бўйича фаолият юритаётган кўплаб компанияларнинг ушбу солиқ туридан фойдаланишни таъминламаслиги.

2-расм. ҚҚС ҳисобланган (реал) ставкасининг стандарт ставкага нисбатан % даги миқдори ва якуний маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдаги улуши (%).
Манба: муаллифларнинг ҳисоб-китоблари

г). ҚҚС стандарт ставкасининг 3 фоизга пасайтирилиши ва унинг иқтисодиётга таъсири

ҚҚС товар ва хизматлар нархига киритилганлиги сабабли, стандарт ставканинг, масалан, 15% дан 12% гача камайиши, иқтисодиётнинг реал секторидаги умумий нархлар даражасини пасайтиради (харажат дефляцияси). Бунда якуний натижа ҳар бир тармоқ учун қуйидаги омилларнинг комбинациясига қараб белгиланади: ишлаб чиқаришдаги қўшилган қиймат улуши, саноат ва технологик жиҳатдан боғлиқ бўлган тармоқлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг интенсивлиги, шунингдек тармоқ учун ҚҚС нинг реал ва стандарт ставкаси ўртасидаги фарқ.

Бу омилларнинг барчаси “Харажатлар-ишлаб чиқариш” ёндашуви доирасида ҳисобга олиниши ва ҳисоблаш алгоритмида амалга оширилиши мумкин.

Ҳисоб-китоб учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” ёндашувининг модел конфигурацияларидан бири қўлланилди (Гоша[1] нарх модели). Моделда кўрсатилган асосий шартлар – маҳсулот ишлаб чиқариш ва тақсимлаш учун моддий оқимларнинг ўзгармаслиги, ишлаб чиқаришдаги қўшилган қиймат улуши қийматининг ўзгар-маслиги (дастлабки ҳисоблаш босқичида ўсадиган нархлар бундан мустасно), шунингдек, мод-элнинг параметр базасининг ўзгармаслиги (тўғридан-тўғри харажатлар коэффициентлари).

Матрица шаклида моделга киритилган алгоритмлар қуйидаги кўринишга эга[2]:

ΔPrice = G  ̇ Δva, 

Бу ерда Δva  — тармоқнинг ишлаб чиқариш ҳажмида қўшилган қиймат улушининг ўзгариши, G  =  (I – ADT)-1 – Гоша матрицаси бу маҳаллий маҳсулотлар ADТ учун тўғридан-тўғри харажатлар коэффициентларининг транспозицияланган матрицаси ёрдамида олинади

Δva векторни шакллантириш қуйидаги алгоритм ёрдамида амалга оширилади (ҳар бир i тармоқ учун ҳисоблаш шаклида):

va_sn=  va_si *(1+Δvat_r*0.01*vat_si / 20)

бу ерда va_sni  —  маҳсулотдаги қўшилган қиймат улушининг янги қиймати, va_si базавий ба=оси,  Δvat_r  — ҚҚС стандарт ставкасини ўзгартириш,  vat_si –  i тармоқ бўйича ҳақиқий ҚҚС ставкаси.

Ушбу модел асосида олиб борилган ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, иқтисодиётнинг барча 78 та тармоқлари учун ҚҚС ставкасининг 3 фоизга пасайтирилиши иқтисодиётнинг реал секторида нархларнинг 0,81 фоизга пасайишига олиб келади. Шу билан бирга, тўғридан-тўғри таъсир (тармоқлараро ўзаро таъсирларни ҳисобга олмаган ҳолда) 0,57 фоиз пунктни, билвосита таъсир (тармоқлараро ўзаро таъсирлар) эса 0,24 фоиз пунктни ташкил этди.

Бу таъсирга қайта ишлаш саноати (39%), қурилиш (14%) ва улгуржи ва чакана савдо (10%) энг кўп ҳисса қўшган, яъни ушбу учта тармоқ ҳиссасига нархларнинг умумий пасайишининг тахминан 2/3 қисми тўғри келади (0,81%).

Қайта ишлаш саноатининг йирик тармоқлари орасида нархларнинг энг кўп пасайиши кимё саноатида ва нефтни қайта ишлаш саноатида кутилади (1,31%, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича иқтисодиёт таркибидаги тармоқлар салмоғи мос равишда 1,86% ва 0,97% ни ташкил этади), асосий металлар (1,31%, 4,44%), металл бўлмаган минерал маҳсулотлар (1,24%, 1,79%), тайёр металл маҳсулотлари (1,29%, 1,02%), автотранспорт воситалари (1,34%, 3,67%).
___________________________________________________________

[1] таҳлилий шарҳга қисқача тавсиф   “Отработка подходов к оценке реакции экономики на ценовые и другие шоки с использованием моделей Затраты-выпуск”, ИПМИ, Ташкент 2022

[1] R. Miller P. Blair. (2009). Input–Output Analysis Foundations and Extensions. Second Edition.

3-расм. ҚҚС ставкасининг 3 фоизга камайиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг иқтисодиётдаги нархларнинг пасайишига қўшган ҳиссаси 0,81%. (0.81%=100%)
Манба: “Харажатлар-ишлаб чиқариш” модели ёрдамида муаллифларнинг ҳисоб-китоблари

Электр энергияси нархларининг пасайиши (иқтисодиётдаги улуши 2,1%) 1,27%, қурилиш хизматлари 1,62% (7,1%), улгуржи ва чакана савдо 0,96% (3,5%), телекоммуникация хизматлари 2,25% (1,16%) миқдорида ҳисобланди.

Истеъмол бозорида нархлар камроқ даражада – 0,59% га пасаяди. Ушбу баҳо иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш тузилмасидан сезиларли даражада фарқ қилувчи тармоқ нархлари ва уй хўжаликлари истеъмолининг тармоқ тузилмасидаги ҳисобланган ўзгаришлар асосида олинган.

ХУЛОСА. ҚҚС иқтисодиётга кўп томонлама таъсир кўрсатади. Бир томондан, ҚҚС солиқ маблағларини йиғиш ва назорат қилиш нуқтаи назаридан энг содда ва арзон бўлганлиги сабабли, солиқ тушумла-рининг асосий манбаи ҳисобланади (1-жадвал). Бошқа томондан, бу иқтисодиётнинг энг истиқболли технологик мураккаб тармоқларини ривожлантиришга тўсқинлик қилади, чунки маҳсулот ишлаб чиқариш таркибида қўшилган қиймат улушининг ортиши тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантирувчи ва инновацияларни жорий қилувчи тармоқларга хосдир.

Ҳисоб-китоб натижалари шуни кўрсатдики, ҚҚС ставкасини пасайтиришнинг ўзи иқтисодиёт учун кам таъсир кўрсатади. Умумий нархлар индексининг 0,81 фоиз бандга пасайиши солиқ тушумлари бўйича йўқотишларни (ҚҚС тушумларининг 20%га ёки барча солиқ тушумларининг 4,7%га камайиши (бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳисобга олмаганда) тенг миқдорда компенсация қилиши эҳтимолдан йироқ.

Реал ва стандарт ставкалар ўртасидаги тафовутни (100% -24% = 76%) камайтиришга, шунингдек, реал (ҳисобланган) ставкаларнинг тармоқлараро ўртача кўрсаткичи (24%), стандарт оғиш 22,8% атрофида тарқалишини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар нисбатан истиқболли бўлиши мумкин. Бу эса ҚҚС бўйича стандарт ставкаси пасайган тақдирда ҳам солиқ тушумларининг ўсишини таъминлайди.

Ушбу чора-тадбирлар нимадан иборат бўлиши кераклигини аниқлаш ушбу тадқиқотнинг мақсади бўлиб ҳисобланмайди. Шу билан бирга, Хитой тажрибасини ўрганиш фойдалидир. Хитойда ҚҚС нинг стандарт ставкаси 13% ни ташкил қилади. ҚҚС ставкалари пасайтирилган — 9% (чакана савдо, кўнгилочар, меҳмонхона бизнеси, умумий овқатланиш, қурилиш, транспорт, почта ва логистика хизматлари) ва 6% ли ставкалар амал қилади (молиявий сектор ва суғурта, ахборот технологиялари ва консалтинг).

Ўзбекистонда ҳам асоссиз солиқ имтиёзларининг аксариятини бекор қилган ҳолда ҚҚСнинг табақалаштирилган ставкалари жорий этилиши мумкин. Бунда тайёр маҳсулотнинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши қанчалик юқори бўлса, ҚҚС ставкаси ҳам шунчалик паст бўлса бўлиши керак. Бу корхоналарга янги технологиялар ва инновацияларни жорий этиш, қўшилган қиймат улушини ошириш ва тез ўсиб бораётган солиқ юки шаклида катта харажатларга йўл қўймаслик имконини беради.

Келгуси тадқиқотлар учун йўналишлар 2019 йил учун батафсил “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалидан фойдаланиш, солиқ статистикаси нархлари ва “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвали нархларини мослаштириш билан боғлиқ. Давлат солиқ қўмитаси билан келгусида ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар ИФУТ нинг қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари бўйича солиқ статистикасини батафсил кўриб чиқиш имконини беради. Моделлар мажмуасини такомиллаштириш нисбий нархларнинг ўзгаришини ишлаб чиқариш, истеъмол ва ташқи иқтисодий кўрсаткичлар билан боғлаш имконини беради.

Беҳзод МАЖИДОВ
ПМТИ етакчи илмий ходими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×